«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясига тегишли якшанбалик «Санкт-Петербург — Фарғона» HY636 рейсини амалга ошираётган Boeing-757−200 самолёти жўнатиш пунктига қайтишига тўғри келди.

Парвознинг тўхтатилишига самолёт ҳавога кўтарилганидан сўнг двигателда келиб чиққан муаммо сабаб бўлди. Ёнилғини сарфлаш учун самолётни кутиш зонасида бир муддат парвоз қилдириб туришга тўғри келди. Шундан сўнг у аэропортга муваффақиятли қўндирилди. Йўловчилардан ҳеч ким жабрланмади.