1 август, ОТМларга кириш имтиҳонлари бўлиб ўтадиган санада Ўзбекистон пойтахтидаги бир қатор кўчаларда ҳаракат 6:00 дан тест синовлари тугагунга қадар барча турдаги транспорт воситалари учун ёпилади. Бу ҳақда Тошкент ҳокимияти ахборот хизмати хабар қилди.

Кўчалар рўйхати

Олмазор тумани

  • Университет кўчаси — Форобий кўчасидан Талабалар кўчасига қадар;
  • Шифокор 1-тор кўчаси — Шифокор кўчасидан ТХАЙга қадар.

Мирзо Улуғбек тумани

  • Қори Ниёзий кўчаси — Ниёзбек йўли кўчасидан Осиё кўчасига қадар.

Шайхонтоҳур тумани

  • Пахтакор кўчаси.

Учтепа тумани

  • Решетов кўчаси — Уйғур кўчасидан Б. Носиров кўчасига қадар

Яккасарой тумани

  • Шоҳжаҳон кўчаси — Аския кўчасидан Имом-ат-Термизий кўчасига қадар;
  • Братислава кўчаси — Шота Руставели кўчасидан Юсуф Хос Ҳожиб кўчасига қадар;
  • Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси — Братислава кўчасидан Боғтепа кўчасига қадар.

Миробод тумани

  • Шаҳрисабз кўчаси — Тарас Шевченко кўчасидан Амир Темур шох кўчасига қадар.

Тест синовлари бўлиб ўтадиган бошқа жойларда ҳам вазият тақозо этганда, транспорт ҳаракати вақтинча чекланиши мумкин.