Afrosiyob тезюрар поезди рейслари (Тошкент-Самарқанд-Тошкент) 2−4, 9−11 ва 15−17 август кунлари техник сабабларга кўра бекор қилинди. Ушбу кунларда поезд ўрнини тезюрар «Регистон» поезди эгаллайди, дея хабар қилди «Тошкент» вокзали маълумотлар хизмати.

Тошкентдан 8:00 да йўлга чиққан поезд Самарқандга 10:45да етиб боради. Поезд Самарқандни 17:00 дан тарк этиб, Тошкентга 19:45 да кириб келади.

Кўрсатиб ўтилган муддатларда Afrosiyob рейсларига чипта олишни истаган йўловчилар поездлар алмашгани тўғрисида хабардор қилинади.