Республика олимпия захиралари теннис мактабида Ўзбекистон ва Хитой терма жамоалари иштирокида «Дэвис кубоги"нинг Осиё-Океания минтақаси биринчи гуруҳ иккинчи босқич баҳслари бошланди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Яккалик баҳсларида теннисчимиз Денис Истомин Ди Вуни 6:4, 6:4, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Иккинчи учрашувда Фаррух Дўстов Зе Жангга 6:1, 4:6, 4:6, 2:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Шу тариқа биринчи кунги баҳсдан сўнг умумий ҳисоб 1:1 бўлиб турибди.

16 июль куни Д.Истомин ва Ф.Дўстов жуфтлиги Ди Ву ва Зе Жангга қарши баҳслашади.