Чоршанба куни 2:38 да Тошкентда кучи 2 баллдан камроқ зилзила қайд этилди, дея хабар қилди ФВВ матбуот хизмати пойтахт сейсмостанциясига асосланган ҳолда.

Зилзила ўчоғи Тошкентдан 450 км жануби-шарқдаги Тожикистон ва Хитой чегарасида жойлашган.

Эпицентрдаги зилзила магнитудаси 5,4 ни ташкил этди.