Келаётган дам олиш кунлари ва келгуси ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистонда жануби-ғарбдан кириб келган қуруқ ва иссиқ ҳаво оқими ҳукмронлик қилади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет «Газета.uz»га.

Барча ҳудудларда ёзнинг биринчи ойига хос, аммо унчалик ҳам иссиқ бўлмаган об-ҳавонинг ҳукмронлик қилиши кутилмоқда.

18-19 июнь кунлари Тошкентда ҳаво булутли бўлади, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси — +18…+20, кундузи 18 июнь куни- +33…+35, 19 июнда — +35…+37 даража бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида — ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси — +20…+25, кундузи — +33…+38 даража бўлади.

Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида жойларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18 июнь куни — +19…+24, 19 июнда — +21…+26, кундузи — +33…+38 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам жойларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси — +18…+23, кундузи — +33…+38 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳудудида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси — +20…+25, кундузи +35…+40 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида айрим жойларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси — +18…+23, кундузи 18 июнь куни — +28…+33, 19 июнда — +32…+37 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида бир оз ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси — +8…+13, кундузи 18 июнь куни — +20…+25, 19 июнда — +23…28 даража бўлади.