РИА Новости — 5 июнь куни Ақтўбеда отишмаларни содир этган барча босқинчилар йўқ қилинди ва қўлга олинди, дея хабар бермоқда Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси сайти.

Қайд этилишича, улар қўлидаги барча қурол-яроғлар олиб қўйилди.

5 июнь куни номаълум шахслар гуруҳи Ақтўбедаги икки қурол-яроғ дўкони ва ҳарбий қисмга ҳужум уюштирган эди. Ҳужум оқибатида етти киши ҳаётдан кўз юмди, уларнинг беш нафари — ҳарбий хизматчилар. Мамлакат президенти Нурсултон Назарбоевнинг сўзларига кўра, мазкур терактларни «мамлакатни можароларга гирифтор қилиш ва терроризмни авж олдиришни истаганлар» содир этди.