6 июнь куни теннис бўйича 2016 йилги Олимпия ўйинлари саралаш баҳслари якунига етди. Саралаш натижалари бўйича Рио-де-Жанейро ўйинларида Ўзбекистондан Денис Истомин иштирок этиши маълум бўлди, дея хабар бермоқда Sports.uz.

29 ёшли спортчи Олимпия рейтингида 38-поғонани банд этган (Профессионал теннисчилар ассоциацияси рейтингида — 64).

Эслатиб ўтамиз, Денис Истомин Лондондаги Олимпиада-2012 да ҳам қатнашган. Ўшанда у жаҳоннинг биринчи рақамли ракеткачиси Рожер Федерер билан кечган шиддатли баҳсда мағлубиятга учраган эди.