Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш республика инспекцияси («Давбионазорат») инспекторлари чегара ва божхона органлари ходимлари билан ҳамкорликда март-апрель ойларида Ўрта Осиё тошбақалари (Testudo (Agrionemys) horsfieldii)ни Ўзбекистон ҳудудидан ноқонуний олиб чиқиб кетишга бўлган бир неча уринишларга барҳам берилди.

Тезкор чора-тадбирлар жараёнида 2949 бош тошбақа олиб қўйилди, дея хабар қилди Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизмати. Барча тошбақалар ихтисослашган питомникка жойлаштирилди. У ерда мазкур турдаги жониворлар яшаши учун барча шароитлар яратилган.

Фанлар академияси тавсиясига кўра қутқариб қолинган тошбақаларнинг бир қисми табиий яшаш ҳудудига қўйиб юборилади.