Корея Республикаси Бош вазири Ҳван Гё Ан 19 май куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади, дея хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Ташриф дастуридан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов билан учрашув ўрин олган.

Шунингдек, ҳукуматлараро музокаралар ўтказиш, икки томонлама ҳамкорликда амалга оширилган йирик лойиҳа — Сурғил кони негизида барпо этилган Устюрт газ-кимё мажмуаси қурилишининг якунланиши ҳамда Тошкент шаҳрида Корея маданияти ва санъати уйининг қурилиши бўйича ишларнинг бошланишига бағишланган маросимларда иштирок этиш ҳам режалаштирилмоқда.