Ўзбекистонлик Жамшид Тўраев икки бармоқда тортилиш бўйича дунё рекордини ўрнатди, дея хабар қилдиГиннес рекордлари сайти.

У бир дақиқа давомида фақатгина ўрта бармоқларидан фойдаланган ҳолда 19 маротаба тўлиқ тортила олди. Аслида эса Тўраев 25 марта тортилди, бироқ 6 мартаси ўрнатилган талабларга мос келмагани сабабли ҳисобга олинмади.

Рекордни рўйхатга олиш аризасида маълумоти бўйича ҳуқуқшунос бўлган 37 ёшли спорт энтуазисти беш йил давомида тайёргарлик кўрганини маълум қилган.

Бу унинг ҳисобидаги иккинчи Гиннес рекорди ҳисобланади — ўтган йилнинг майида Тўраев турникда орқачалаб тортилиш бўйича бир дақиқада 23 маротаба тортилган ҳолда дунё рекордини ўрнатган эди.

Видео