Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги «Китоб олами» маърифий мажмуаси тармоқларини кенгайтирмоқда. Ўтган йилнинг ноябрида Тошкентда шундай мажмуа очилган эди. Тармоқ фаолият юритаётган иккинчи шаҳар Қорақалпоғистон пойтахти Нукус бўлди.

ЎзМАА матбуот хизмати хабарига кўра, 300 метр квадрат майдонни эгаллаган мажмуанинг очилишига бағишланган маросим 27 апрель куни Нукусда бўлиб ўтди. Бу ерда турли йўналишдаги 15 минг нусха китоб савдога қўйилган.

Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигига қадар (1 сентябрда нишонланади)худди Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд ва Урганчда ҳам шундай мажмуаларни очиш режалаштирилган.