14 апрель куни Қирғизистон Республикасининг янги бош вазири Сооронбай Жээнбеков ўз хизмат вазифасини бажаришга киришди, дея хабар қилди мазкур мамлакат ҳукумати сайти.

Сооронбай Жээнбеков (биография) Қирғизистон Республикаси Президенти ҳамда Жокоргу Кенеш депутатларига билдирилган ишончи учун миннатдорчилик изҳор қилди ҳамда халқ ва мамлакат фаровонлиги йўлида самарали ишлаш учун барча имкониятларини сафарбар этишини маълум қилди.

Шундан сўнг ҳукумат раҳбари бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимига Мухамметкалий Абулгазиев, ҳукумат девони раҳбарлигига Акилбек Осмоналиевни тайинлади.

Қирғизистон ҳукуматининг янги таркиби рўйхати