8 апрель куни Москва шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари Кенгашида қатнашаётган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди, дея хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Бўлиб ўтган суҳбат давомида томонлар Ўзбекистон ва Россия муносабатларининг долзарб масалалари, МДҲ кун тартиби, баъзи халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашишди.

Икки давлат ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари олий даражадаги Ўзбекистон-Россия учрашувларига тайёргарликнинг боришини ҳам муҳокама қилишди.