Ўзбекистондаги таълим ва маданият масканлари, кутубхоналарда «Фарзандимга китоб совға қиламан» акцияси ўтказилмоқда, дея хабар тарқатди Тошкент ҳокимияти сайти.

Акция 1967 йилдан буён ўтказиб келинаётган дунёга машҳур эртакчи Ханс Кристиан Андерсен таваллуди санаси — 2 апрель Халқаро болалар китоби куни доирасида ташкил этилмоқда.

Шу кун муносабати билан Республика болалар кутубхонасида ҳар йили болалар китоблари ҳафталиги ташкил этилади. Унда турли викториналар, танловлар, кўргазмалар ҳамда ёзувчи ва шоирлар билан учрашувлар ўтказилади.