Баҳодир Пўлатов Фарғона вилояти ҳикимининг маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўзини ўзи бошқариш органлари ва ёшлар сиёсати бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Унга қадар у вилоят прокурори лавозимида фаолият кўрсатган.

Вилоят ҳокимияти сайтида хабар қилинишича, бош вазир Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган унинг номзоди Халқ депутатлари вилоят кенгаши 26 март куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 24 февралдаги қарори билан вилоятлар ва Тошкент ҳокимининг ўринбосарлари сони маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўзини ўзи бошқариш органлари ва ёшлар сиёсати бўйича биринчи ўринбосар лавозими ҳисобига бештадан олтитага кўпайтирилди.