Июнь ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида ШҲТга аъзо давлатларнинг туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш дастурини қабул қилиш режалаштирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Дастур лойиҳаси 15-17 март кунлари Пекинда ШҲТ мамлакатларининг туризм соҳасида ҳамкорлик масалалари бўйича экспертлари учрашувида муҳокама этилди.