«Ўзбекистон темир йўллари» иккита юқори сиғимли тезюрар электропоездини сотиб олади, деб хабар қилади «Жаҳон» АА темирйўл компаниясига таяниб.

«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси раиси Очилбой Раматов ва Испаниянинг «Патентес Талго С. Л.» компанияси ижрочи директори Хосе Мария де Ориол Фабра ўтган ҳафтада бўлиб ўтган Халқаро инвестиция форуми вақтида ушбу электропоездларни етказиб бериш бўйича шартнома имзолади.

Янги поездлар Ўзбекистон томонининг алоҳида буюртмаси бўйича тайёрланади ва уларга яна иккита янги йўловчи вагони қўшилади.