Дэвис кубоги жаҳон гуруҳи плей-офф мусобақасининг иккинчи куни Ўзбекистон термаси ўйинчиларининг америкаликлар жуфтлигидан мағлубияти билан тугади.

АҚШнинг Денис Истомин и Фаррух Дўстовга қарши ўйнаган Стив Жонсон и Сэм Кверридан иборат жуфтлиги уларни учала сетда ҳам 6:3, 6:2, 6:2 ҳисоби билан енгди. Ўйин 1 соату 33 дақиқа давом этди.

Америкаликлар тўп узатишда бешта брейк, битта эйс ва тўртта хатодан иборат натижа кўрсатди. Истомин билан Дўстов бешта брейк-поинтни амалга ошира олмади, бирор марта ҳам тўпни рақиб қайтаролмайдиган қилиб узатишнинг уддасидан чиқмади ва учта қўш хатога йўл қўйди.

Ўзбекистон-АҚШ баҳсидаги умумий ҳисоб — 1:2. Энди АҚШ термасининг Дэвис кубоги жаҳон гуруҳига чиқиши учун битта ғалаба кифоя қилади.