«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Киевдаги ваколатхонасини ёпмоқда, деб хабар берди «Интерфакс-Украина» Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси матбуот хизматига таяниб.

Ўзбекистон элчиси Алишер Абдуалиевнинг сўзларига кўра, авиакомпания ваколатхонасининг ёпилишига икки мамлакат пойтахтлари ўртасида май ойидан бери авиақатновнинг йўқлиги сабаб бўлмоқда. 

«Авиакомпаниямиз май ойидан бери Украинанинг авиацияни назорат қилувчи ҳокимият идораларидан Киевга доимий ҳаво қатнови учун рухсат олишни кутиб турибди. Бу иш томонларнинг ҳафтасига бир марта тенг ва ўзаро манфаатли қатнашини назарда тутади. Айни пайтда бизга айтилишича, авиаташишнинг барқарор оқими тикланиши ва йўловчилар оқимига талаб бевосита ошиши билан Ўзбекистон томони қатновлар сонини ошириш ташаббуси билан чиқади», — дея таъкидлади элчи.

«Гарчи икки ой муқаддам Украина ҳукумати даражасида Ўзбекистон билан Украина ўртасидаги ҳаво қатновини тиклаш бўйича шошилинч чоралар кўриш ҳақида жар солинган бўлса-да, ушбу баёнотларни Украинанинг тегишли вазирлик ва идоралари бажармади, қолаверса, бу эътиборсиз ҳам қолиб кетди. Айни чоқда жараённи ва Ўзбекистон билан Украина ўртасидаги ҳаво қатновини тўлиқ тўхтатишнинг олдини олиш имконияти мавжуд», — деди Абдуалиев.