Чикаго шаҳри ва унинг атрофида (АҚШ) истиқомат қилаётган ўзбекистонликлар мамлакатнинг Мустақиллик кунини нишонлади. Бу ҳақда «Газета.uz»га Чикагодаги Ўзбекистон-Америка уюшмаси хабар қилди.

Анъанавий тадбир Ўзбекистоннинг давлат мадҳияси ижроси билан бошланди. Ўзбеклар жамияти раҳбари Олимжон Шарипов Ўзбекистон халқини байрам билан қутлади. Болалар ўзбек тилида Ватан ҳақида шеърлар ўқиб берди.

Япония, Россия, Литва, АҚШ, Афғонистон, араб мамлакатлари вакиллари ҳам табрик сўзларини айтди.

Палов, сихкабоб, манти, сомса ва бошқа ўзбек миллий таомлари тайёрланиб, дастурхонга тортилди.

Болалар учун ақлий ва жисмоний ўйинлар ташкил этилди. Байрам ниҳоясида машинани ким кўпроқ фломастерлар билан ватанпарварлик руҳида бўяши бўйича мусобақа ўтказилди. Энг фаол болаларга мукофотлар топширилди.