«Уруш қатнашчилари ҳақидаги маълумотларнинг тўлиқ электрон базасини яратишнинг вақти-соати келди» — президент
9 май 2021, 16:33 1

«Уруш қатнашчилари ҳақидаги маълумотларнинг тўлиқ электрон базасини яратишнинг вақти-соати келди» — президент

Президент Шавкат Мирзиёев Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ғалаба боғига ташриф буюрди. Давлат раҳбари уруш қатнашчиларини табриклаб, Иккинчи жаҳон урушида жанг қилган 2 млнга яқин ватандошларнинг тўлиқ рўйхати шакллантирилаётганини маълум қилди. Шунингдек, уруш қатнашчилари ҳақида тўлиқ маълумотлар акс этган электрон база яратилиши ҳам таъкидланди.

Ўзбекистондаги автомобил экспортининг деярли барчаси Қозоғистонга тўғри келмоқда
8 май 2021, 16:52

Ўзбекистондаги автомобил экспортининг деярли барчаси Қозоғистонга тўғри келмоқда

2021 йилнинг I чорагида Ўзбекистон Қозоғистонга 82,6 млн доллар миқдорда 8 468 дона енгил автомобил экспорт қилган. Бу ушбу даврдаги Ўзбекистон енгил автомобил экспортининг деярли 95 фоизини ташкил қилади.

Спорт соҳасидаги энг муҳим хабарлар ҳафталик дайжести
8 май 2021, 16:04

Спорт соҳасидаги энг муҳим хабарлар ҳафталик дайжести

Футбол бўйича ЕЧЛ ва ЕЛ мусобақасида финалчилар номи маълум бўлди, ўзбекистонлик боксчи 4 йил муддатга дисквалификация қилинди, Токио-2020 олдидан Ўзбекистон делегациясини коронавирусга қарши эмлаш бошланди ва бошқа энг муҳим хабарлар — «Газета.uz» ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.

Туркия ва Ҳиндистонга авиақатновлар учун вақтинчалик чекловлар ўрнатилмоқда
8 май 2021, 15:36

Туркия ва Ҳиндистонга авиақатновлар учун вақтинчалик чекловлар ўрнатилмоқда

10 майдан бошлаб Ўзбекистондан Туркия ва Ҳиндистонга авиақатновлар учун чекловлар жорий этилди. Ушбу мамлакатларга фақат иш, ўқиш ёки даволаниш юзасидан кетаётганлар, шунингдек дипломатлар ва чет эллик мутахассислар учишлари мумкин. Авиачипталар фақат махсус комиссиянинг рухсати билан ёки кетиш учун тасдиқланган сабаб бўлса сотилади.

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари январь ойидан буён илк бор ўсди
8 май 2021, 15:13

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари январь ойидан буён илк бор ўсди

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари бир ой ичида 1,5 млрд долларга ошиб, 1 май ҳолатига кўра 34,1 млрд долларни ташкил қилди.

«Ўзбекистон темир йўллари» Қозоғистон ва Россияга темир йўл қатновини тиклаши мумкин
8 май 2021, 13:23

«Ўзбекистон темир йўллари» Қозоғистон ва Россияга темир йўл қатновини тиклаши мумкин

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан халқаро темир йўл қатновларини босқичма-босқич тиклаш бўйича Қозоғистон ва Россия темир йўл маъмуриятларига мурожаат юборилди.

Тошкентда Христиан дини тадбирлари ўтказилиши муносабати билан бир кунлик автобус йўналишлари ташкил этилади
8 май 2021, 12:48

Тошкентда Христиан дини тадбирлари ўтказилиши муносабати билан бир кунлик автобус йўналишлари ташкил этилади

Тошкентда 11 май куни Христиан дини «Ота-оналарни хотирлаш» тадбирлари ўтказилиши муносабати билан бир кунлик автобус йўналишлари ташкил этилади

Ҳайит байрамига нималар тайёрлаймиз
8 май 2021, 12:02

Ҳайит байрамига нималар тайёрлаймиз

Zira.uz байрамларга олдиндан тайёрланишни таклиф қилади ва Ҳайит байрами учун мазали ва ғайриоддий чиройли пишириқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Метронинг ҳалқа йўналишидаги «7-бекат» станциясида электр ўчиб қолди
8 май 2021, 01:09

Метронинг ҳалқа йўналишидаги «7-бекат» станциясида электр ўчиб қолди

Метронинг ҳалқа йўналишидаги «7-бекат» станциясида электр таъминотида вақтинчалик узилиш кузатилди. Ҳодиса поездлар ҳаракатига таъсир кўрсатмаган.

Жаҳон янгиликлари дайжести
7 май 2021, 20:28

Жаҳон янгиликлари дайжести

Қозоғистонда эмланмаган давлат органлари ходимларининг ишга киритилмаслиги, Саудия Aрабистонида қарзи учун қамоққа олинганларнинг кредитлари тўланиши, Тоғли Қорабоғдаги Шуша шаҳри Озарбайжоннинг маданий пойтахти деб эълон қилингани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Тошкентда автобус ва Matiz иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 4 киши жароҳатланди
7 май 2021, 18:17 1

Тошкентда автобус ва Matiz иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 4 киши жароҳатланди

Тошкент шаҳрида Matiz автомобили «Isuzu» русумли автобус билан ЙТҲ содир этди. Оқибатда автобус мувозанатни йўқотиб, ағдарилган. Ҳодиса сабабли автобуснинг тўрт нафар йўловчиси тан жароҳати олган ва шифохонага етказилган.

«Менга энг катта ёрдамчи, маслаҳатгўй эди». Президент Рустам Қосимов оиласига таъзия билдирди
7 май 2021, 18:12 1

«Менга энг катта ёрдамчи, маслаҳатгўй эди». Президент Рустам Қосимов оиласига таъзия билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев жума куни Рустам Қосимовнинг вафоти муносабати билан унинг хонадонига бориб, оиласига ҳамдардлик билдирди. «Менга энг катта ёрдамчи, маслаҳатгўй эди. Илоҳим, жойлари жаннатда бўлсин. Ишларини фарзандлари давом эттирсин», — деди у. Қосимов апрель ойининг бошидан бери бетоблиги туфайли даволанаётган бўлган, жума кунига келиб вафот этган.

Самарқанд сайёҳлик маркази қандай кўринишга эга бўлади ва у ким томонидан қурилади
7 май 2021, 18:04

Самарқанд сайёҳлик маркази қандай кўринишга эга бўлади ва у ким томонидан қурилади

Самарқанд туманидаги эшкак эшиш канали ҳудудида жойлашган, 353 млн долларга баҳоланган Silk Road сайёҳлик марказини 2022 йилнинг биринчи чорагида фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Бу ерда конгресс-холл, саккизта меҳмонхона, «Абадий шаҳар» мажмуаси, дам олиш маскани ва бошқа объектлар пайдо бўлади. Марказ қандай кўринишда бўлади (фото).

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан бир-бирларини қутлади
7 май 2021, 17:07

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан бир-бирларини қутлади

Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлат раҳбарлари МДҲ, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасидаги шерикликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Сурхондарёда ЙТҲ оқибатида 2 киши вафот этди
7 май 2021, 16:43

Сурхондарёда ЙТҲ оқибатида 2 киши вафот этди

Сурхондарё вилоятида Damas русумли автомашина 3 нафар фуқарони уриб юбориши натижасида улардан 2 нафари шифохонада вафот этди.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
7 май 2021, 16:14

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг расмий курси 18 сўмга қимматлади ва жами 10 511 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилди.

Юнусободдаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин келиб чиқди
7 май 2021, 15:48

Юнусободдаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин келиб чиқди

Юнусобод туманидаги кўп қаватли уйларнинг хонадон балконидаги уй жиҳозларида ёнғин келиб чиққан. Оқибатда уйнинг уйнинг 10 кв.м майдони зарарланди. Жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Якшанба куни баъзи жойларда ёмғир ёғади
7 май 2021, 15:26

Якшанба куни баъзи жойларда ёмғир ёғади

9 май куни жанубдан булутли массивлар кириб келади ва республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кечаси 13−18 даражани, кундузи 25−30 даражани ташкил этади.

Тошкент давлат юридик университети вақтинчалик масофавий таълимга ўтказилди
7 май 2021, 15:18

Тошкент давлат юридик университети вақтинчалик масофавий таълимга ўтказилди

Тошкент давлат юридик университети 10 майдан бошлаб 14 кунга масофавий (онлайн) шаклга ўтказилди.

Ҳисоб палатасига давлат божи тўламасдан судга мурожаат қилиш ваколати берилади
7 май 2021, 15:04

Ҳисоб палатасига давлат божи тўламасдан судга мурожаат қилиш ваколати берилади

Жума куни қуйи палата депутатлари Ҳисоб палатасига давлат божи тўламасдан судга мурожаат қилиш ваколатини беришга оид қонун лойиҳасини қабул қилишди. Унда шунингдек, текширувлар ўтказиш жараёнида ташкилотлар томонидан палатага керакли ҳужжатлар ва мутахассисларни ажратиш мажбурияти ҳам белгиланмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг