Президент маслаҳатчиси Рустам Қосимов вафот этди
7 май 2021, 10:19 1

Президент маслаҳатчиси Рустам Қосимов вафот этди

Президент маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Рустам Қосимов 64 ёшида вафот этди.

Солиқ хизмати ходимлари даромадларини мажбурий декларация қилишлари мумкин
7 май 2021, 09:25 1

Солиқ хизмати ходимлари даромадларини мажбурий декларация қилишлари мумкин

ДСҚ солиқ хизмати ходимлари учун даромадларни мажбурий декларация қилиш таклифини илгари сурди. Президент фармони лойиҳасига кўра, улар ўзларига тегишли ҳаракатланувчи ва кўчмас мулклар, шунингдек, йил давомида умумий даромадларидан олинган бошқа активлари тўғрисидаги маълумотларни декларацияда кўрсатишлари керак бўлади.

Наманган вилоятида сел йўлларга зарар етказди
7 май 2021, 08:13

Наманган вилоятида сел йўлларга зарар етказди

Наманган вилоятида сел келиши натижасида айрим йўл участкалари зарар кўрди. 7 май кунига белгиланган №60 Тошкент — Андижон поезди қатнови бекор қилинди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
6 май 2021, 19:52

Жаҳон янгиликлари дайжести

Франция ва Грециядаги норозилик намойишлари, Россияда янги вакцинанинг рўйхатдан ўтказилгани, Европа Иттифоқининг Исроилни Фаластиндаги қурилиш ишларидан воз кечишга чақириғи ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Мактабларни рағбатлантириш учун президент соврини таъсис этилади
6 май 2021, 18:19

Мактабларни рағбатлантириш учун президент соврини таъсис этилади

Чет тиллари бўйича энг яхши кўрсаткичларга эришган мактабларни рағбатлантириш учун президент соврини таъсис этилади. Унда туман ва шаҳар босқичи ғолиби 100 млн сўм, вилоят босқичида 1-ўринни қўлга киритган 250 млн сўм ва республикада энг яхши мактаб мақомига эришган муассаса 500 млн сўм билан тақдирланади.

«Ҳокимлар ҳам энди чет тилини билиши керак» — президент
6 май 2021, 18:11 1

«Ҳокимлар ҳам энди чет тилини билиши керак» — президент

Президент Шавкат Мирзиёев келгуси йилдан бошлаб давлат идораларига ишга қабул қилиш ва янги лавозимга тайинлашда хорижий тилни билиш мажбурий бўлишини маълум қилди. Чет тилини яхши билган ходимларнинг иш ҳақига 20 фоизгача қўшимча устама белгиланади. Шунингдек, давлат раҳбари нодавлат таълим ташкилотларини қўллаб-қувватлаш, хорижий тилдаги янги телеканалларни ишга тушириш ва қизларни чет тилларини ўрганишга фаол жалб этиш бўйича топшириқлар берди.

2021 йилдан чет тили ўқитувчиларига миллий ва халқаро сертификатга эга бўлиш талаби киритилади
6 май 2021, 17:58

2021 йилдан чет тили ўқитувчиларига миллий ва халқаро сертификатга эга бўлиш талаби киритилади

Президент видеоселекторда бундан буён, хорижий тиллар ўқитувчиларининг ойлик маоши, уларнинг малакасига қараб белгиланишини маълум қилди. Қолаверса, 2021 йилдан чет тили ўқитувчиларига миллий ва халқаро сертификатга эга бўлиш талаби киритилиши айтилди. «Кейинги 3 йил давомида мактаблардаги жами 53 минг нафар чет тили ўқитувчилари халқаро сертификат олишлари зарур», — деди у.

Жиззахда 2 нафар ҳомиладор аёл шифокор ва ҳамшира масъулиятсизлиги сабаб вафот этди
6 май 2021, 17:55

Жиззахда 2 нафар ҳомиладор аёл шифокор ва ҳамшира масъулиятсизлиги сабаб вафот этди

Бахмал тумани ҳудудида яшовчи икки нафар ҳомиладор аёл тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилмаганлиги, касалликлар ўз вақтида аниқланмаганлиги оқибатида апрель ойида Жиззах вилоят перинатал марказида вафот этган.

«Муаммоларни сунъий яратиш, фитна қўзғашга ўхшаш ҳаракат қилаётганга ўхшайди» — Расул Кушербаев «Миллий тикланиш» партияси ҳақида
6 май 2021, 17:37

«Муаммоларни сунъий яратиш, фитна қўзғашга ўхшаш ҳаракат қилаётганга ўхшайди» — Расул Кушербаев «Миллий тикланиш» партияси ҳақида

Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев «Миллий тикланиш» газетасида ЎзЛиДеП партия аъзолари ҳақидаги мақолани «бозорбоп чиқиш» деб атади. «Ҳаммани бирдек, бир қолипда фикрлашга ўргатиш ва айттириш собиқ иттифоқ мафкурасига хос иш ва бу „Миллий тикланиш“ партиясига ёққан кўринади», — деди депутат. Кушербаев партия муамолларни сунъий яратиш, низо чиқариш каби ҳаракатларни қилаётганга ўхшаётганлигини таъкидлади.

«Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ташкил этилади» — президент
6 май 2021, 17:33

«Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ташкил этилади» — президент

Видеоселекторда Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ташкил этилиши маълум қилинди. У самарали ўқитиш методикалари, дастур ва дарсликларини боғча, мактаб, лицей, олийгоҳ ва ўқув марказларида жорий этади. «Агентлик таълим муассасалари, тармоқлар ва ҳудудларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, камида 10 та чет тилини ўргатишни ташкиллаштиради», — деди президент.

Жисмоний шахсларга ЯТТ очиб, такси хизматларини кўрсатишга рухсат берилди
6 май 2021, 17:21

Жисмоний шахсларга ЯТТ очиб, такси хизматларини кўрсатишга рухсат берилди

Эксперимент тариқасида якка тартибдаги тадбиркорларга 4 та ўриндиқли енгил автотранспортда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи берилмоқда. Якка тартибдаги тадбиркорларга такси фаолияти билан шуғулланиш учун бошланғич тўлов 5 баробарга камайтирилиб 690 минг сўмни, ойлик тўлов 1,5 баробарга камайиб 425 минг сўмни ташкил қилади.

Тошкентда «Ўлмас полк» акцияси ўтказилмайди
6 май 2021, 17:19

Тошкентда «Ўлмас полк» акцияси ўтказилмайди

Ижтимоий тармоқларда 9 май куни Тошкент шаҳрида «Ўлмас полк» акциясини ўтказишга рухсат берилгани ҳақидаги хабарларга пойтахт маъмурияти муносабат билдирди. Ҳокимият бугунги пандемия шароитида «Ўлмас полк» акциясини ўтказишга рухсат берилмаганлигини таъкидлади.

«Ҳар бир битирувчи камида 2 та чет тилини мукаммал билиши шарт» — Шавкат Мирзиёев
6 май 2021, 17:08 1

«Ҳар бир битирувчи камида 2 та чет тилини мукаммал билиши шарт» — Шавкат Мирзиёев

Президент видеоселекторда 53 минг нафар ўқитувчининг атиги 4 фоизи миллий ва халқаро сертификатга эгалиги, 11 минг ўқитувчининг 49 фоизи эса тестдан ўта олмаганини таъкидлади. Давлат раҳбари бундан буён битирувчилар камида 2 та чет тилини мукаммал билиши кераклигини айтди. «Бу қатъий талаб ҳар бир таълим муассасаси раҳбари фаолиятининг асосий мезонига айланиши лозим», — деди у.

Ботир Саидов Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди
6 май 2021, 16:50

Ботир Саидов Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди

Хоразм вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Ботир Саидов Хоразм вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникасиялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Долларнинг расмий курси кетма-кет тўртинчи марта пасайди
6 май 2021, 16:34

Долларнинг расмий курси кетма-кет тўртинчи марта пасайди

Долларнинг расмий курси 7 сўмга арзонлади ва жами 10 493 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз кўтарилди.

ИИВ Самарқандлик «Алишер» исмли фуқарога қамаш билан таҳдид қилинмаганлигини айтмоқда
6 май 2021, 16:14

ИИВ Самарқандлик «Алишер» исмли фуқарога қамаш билан таҳдид қилинмаганлигини айтмоқда

YouTube`даги «Планетка» канали ижодкорлари Самарқанддаги саёҳатида уларга ҳамроҳ бўлган Aлишер исмли фуқарони туризм полицияси 15 кунга қамаш билан таҳдид қилгани ҳақида маълум қилди. Ички ишлар вазирлиги ушбу ҳолат ҳақиқатга мос келмаслигини таъкидлади. Вазирлик унга фақат лицензия олиб, кейин туристларга хизмат кўрсатиш кераклиги тавсия қилинганини айтмоқда.

Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этилади
6 май 2021, 16:05

Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этилади

2021−2022 ўқув йилидан Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали негизида Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этилади.

ТИВ раҳбари Абдулазиз Камиловнинг май-июнь ойларида Брюсселга бориши кутилмоқда
6 май 2021, 15:32

ТИВ раҳбари Абдулазиз Камиловнинг май-июнь ойларида Брюсселга бориши кутилмоқда

Ўзбекистон май-июнь ойларида Европа Иттифоқи билан алоқаларни фаоллаштиради. 23−27 май кунлари ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан мамлакатга келиши, ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг эса Брюсселга ташрифи кутилмоқда.

«„Спутник V“ вакцинаси амалдорлар учун олиб келинган деган қараш жуда нотўғри» — СЭС бошлиғи ўринбосари
6 май 2021, 15:25 1

«„Спутник V“ вакцинаси амалдорлар учун олиб келинган деган қараш жуда нотўғри» — СЭС бошлиғи ўринбосари

СЭС бошлиғи ўринбосари COVID-19`га қарши «Спутник V» вакцинаси билан «фақат амалдорлар эмланаётгани ҳақидаги қараш жуда нотўғри» эканлигини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, мазкур вакцина билан фақатгина 65 ёшдан катталар эмланиши кўзда тутилган, шу сабабли ушбу ёшдан кичикларга рад жавоби берилмоқда. 1 май куни қуйи палата спикери ўринбосари 37 ёшли Одилжон Тожиев «Спутник V» вакцинаси билан эмланган.

«Олтин дафтар»га хорижда яшаб келаётган 484 нафар ватандошлар киритилди
6 май 2021, 15:02

«Олтин дафтар»га хорижда яшаб келаётган 484 нафар ватандошлар киритилди

Хорижда яшаб келаётган Ўзбекистон тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиш имкониятига эга 484 нафар муваффақиятли ватандошлар «Олтин дафтар»га киритилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг