Ўрол Тансиқбоев уй-музейидаги қатор суратлар реставрация қилинди
Бугун, 09:55

Ўрол Тансиқбоев уй-музейидаги қатор суратлар реставрация қилинди

Франция Миллий мерос институти ва Ўзбекистон Маданий мерос агентлигининг қўшма дастури доирасида рассом Ўрол Тансиқбоевнинг 18 та асари реставрация қилинди.

Эрон президенти вертолёт қулашидан ҳалок бўлди — Mehr
Бугун, 09:39

Эрон президенти вертолёт қулашидан ҳалок бўлди — Mehr

Эрон президенти Иброҳим Раисий вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлди, деб ёзмоқда Mehr агентлиги. Унга кўра, президентдан ташқари, ташқи ишлар вазири ҳамда Эроннинг Шарқий Озарбайжон вилояти губернатори ҳам ҳалок бўлган.

Эрон президентининг вертолёти ҳалокатга учради. Ўзбекистон ТИВ хавотир билдирди
Бугун, 03:41

Эрон президентининг вертолёти ҳалокатга учради. Ўзбекистон ТИВ хавотир билдирди

Эрон президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолёт Эрон-Озарбайжон чегараси яқинида «қаттиқ қўнди». Қидирув ноқулай об-ҳаво шароити ва қоронғилик туфайли мураккаблашган. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги зарурат бўлса, ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Тошкент вилоятида юк поездининг 7 та вагони рельсдан чиқиб кетди
Кеча, 17:54

Тошкент вилоятида юк поездининг 7 та вагони рельсдан чиқиб кетди

Тармоқларда Ангрен туманида юк поездининг 7 та вагони рельсдан чиқиб кетгани акс этган видеолар тарқалди. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳолат хусусий компанияга қарашли темирйўлда, юк тушириш қоидаларига амал қилинмагани оқибатида содир бўлганини билдирди.

Тошкентнинг 6 та туманидаги айрим жойларда вақтинча ичимлик суви бўлмайди
Кеча, 17:27

Тошкентнинг 6 та туманидаги айрим жойларда вақтинча ичимлик суви бўлмайди

Тошкентнинг 6 та туманидаги айрим жойларда 20 май соат 09:00 дан 21 май соат 21:00 гача ичимлик суви бўлмайди. Бу пайтда режали профилактика ишлари амалга оширилади.

Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонун ва даромадлар декларацияси тўғрисидаги қонун лойиҳаси тақдири нима бўлди?
Кеча, 14:30

Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонун ва даромадлар декларацияси тўғрисидаги қонун лойиҳаси тақдири нима бўлди?

Манфаатлар тўқнашуви бўйича қонун Президент администрациясида муҳокамада, даромадлар декларацияси тўғрисидаги қонун лойиҳаси эса жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши кутилмоқда. «Жараён тўхтаб қолгани йўқ, масала долзарблигини йўқотгани йўқ», — деди Антикоррупция агентлиги директори Акмал Бурханов.

Тошкентда Gentra ТАПОиЧ кўпригидан пастга қулаб тушди
Кеча, 10:31

Тошкентда Gentra ТАПОиЧ кўпригидан пастга қулаб тушди

Яшнобод туманида Gentra автомашинаси ТАПОиЧ кўпригидан пастга қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ва 2 нафар йўловчи шифохонага олиб кетилди. Пойтахт ЙҲХБнинг маълум қилишича, Gentra Monza автомобили билан ҳам тўқнашган.

Тошкент вилоятида ўрага тиқилиб қолган 5 ёшли бола қутқарилди
Кеча, 09:39

Тошкент вилоятида ўрага тиқилиб қолган 5 ёшли бола қутқарилди

Тошкент туманида 5 ёшли бола назоратдан четда қолгани сабаб сув крани учун ўрнатилган ўрага тушиб қолди. ФВБ ходимлари уни соғ ҳолда чиқариб, яқинларига топширди.

Январь-март ойларида «чиройли» авторақамлар сотуви 3,2 баробарга ошди
Кеча, 09:30

Январь-март ойларида «чиройли» авторақамлар сотуви 3,2 баробарга ошди

Ўзбекистонда 2024 йилнинг биринчи чорагида «чиройли» авторақамлар савдоси ўтган йилга нисбатан уч баробар кўпроқ — 212,2 млрд сўмни ташкил этди.

Сурхондарёда Cobalt уриб юборган икки боладан бири вафот этди
Кеча, 09:10

Сурхондарёда Cobalt уриб юборган икки боладан бири вафот этди

Музработ туманида светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Сobalt ҳайдовчиси 2 нафар болани уриб юборди. Оқибатда улардан бири шифохонада вафот этди.

Uzbekistan Airways Qanot Sharq авиакомпаниясидан иккита А330 самолётини ижарага олди
18 май 2024, 17:19

Uzbekistan Airways Qanot Sharq авиакомпаниясидан иккита А330 самолётини ижарага олди

Uzbekistan Airways Qanot Sharq хусусий авиакомпаниясидан иккита Airbus А330 самолётини экипажлар билан ижарага олди. Битим бир йил муддатга имзоланди.

Умра тадбирларини ташкил этиш бўйича лицензияланадиган фаолият тури жорий этилади
18 май 2024, 16:31

Умра тадбирларини ташкил этиш бўйича лицензияланадиган фаолият тури жорий этилади

Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича лицензияланадиган фаолият тури жорий этилмоқда. Лицензияни олиш учун БҲМнинг 10 бараварида бож белгиланмоқда. Шунингдек, эндиликда Умра тадбирларини лицензиясиз амалга ошириш ёки лицензияни қалбакилаштириш БҲМнинг 200 бараварида жаримага сабаб бўлади.

Спортдаги коррупциявий ҳолатлар учун алоҳида жиноий жавобгарликлар белгиланмоқда
18 май 2024, 14:02

Спортдаги коррупциявий ҳолатлар учун алоҳида жиноий жавобгарликлар белгиланмоқда

Спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки уларни пора эвазига оғдириб олиш учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда. Сенат тегишли қонунни маъқуллади.

«Бохо завхоз» лақаби билан танилган Баҳодир Султонов 10 йилга, Ниёз Ибодов эса 4 йилга қамалди
18 май 2024, 12:18

«Бохо завхоз» лақаби билан танилган Баҳодир Султонов 10 йилга, Ниёз Ибодов эса 4 йилга қамалди

2023 йил декабр ойида ўтказилган рейд чоғида қўлга олинган Баҳодир Султонов ва Ниёз Ибодовга суд ҳукми ўқилди. Улар жуда кўп миқдорда товламачилик қилганликда айбдор деб топилган.

Кучли ёмғир ва шамол оқибатида 6 та ҳудуддаги қарийб 67 минг истеъмолчи электрсиз қолди
18 май 2024, 11:42

Кучли ёмғир ва шамол оқибатида 6 та ҳудуддаги қарийб 67 минг истеъмолчи электрсиз қолди

Қорақалпоғистон ва 5 та вилоятда 66 минг 750 та истеъмолчи электр таъминотидан вақтинчалик узилди. Бунга жойларда кузатилаётган кучли ёмғир ва шамол оқибатида 6−10 кВли 190 та фидер 274 МВт қувват билан авариявий ўчиб қолиши сабаб бўлган.

Сенат Солиқ кодексининг 227−1-моддаси бўйича жаримани 98 фоизга камайтириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
18 май 2024, 10:22

Сенат Солиқ кодексининг 227−1-моддаси бўйича жаримани 98 фоизга камайтириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Сенаторлар Солиқ кодексининг 227−1-моддасини ўзгартириш бўйича қонунни маъқуллади. Бу модда юзасидан жарима чоракдаги соф даромаднинг 100 фоизидан 2 фоизигача камаяди. Маълум бўлишича, модда бўйича 1,5 мингдан ортиқ тадбиркор жаримага тортилган ва 735 млрд сўм жарима солинган.

Ходимларини ҳақорат қилган Фарғона вилояти кадастр бошлиғи ҳайфсан олди
18 май 2024, 09:41

Ходимларини ҳақорат қилган Фарғона вилояти кадастр бошлиғи ҳайфсан олди

Zoom орқали ўтказилган мажлисда ходимларини ҳақорат қилган Фарғона вилояти кадастр бошқармаси бошлиғи Нодир Машраповга ҳайфсан берилди. У йиғилиш давомида ходимлар томонидан йўл қўйилган камчиликларни таҳлил қилиш вақтида асабларини жиловлай олмаган.

Фарғонада қўрқитиб қўйиш учун ёш болани машина юкхонасига қамаб қўйган шахсга жиноят иши қўзғатилди
17 май 2024, 21:26

Фарғонада қўрқитиб қўйиш учун ёш болани машина юкхонасига қамаб қўйган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида уйи деразасини тош отиб синдирган қўшни болани қўрқитиб қўйиш учун машинаси юкхонасига солиб ҳаракатланган фуқарога жиноят иши қўзғатилди.

Табиий чанг — Тошкент ҳавоси ифлосланишининг асосий сабаби — Экология вазирлиги
17 май 2024, 20:46

Табиий чанг — Тошкент ҳавоси ифлосланишининг асосий сабаби — Экология вазирлиги

Экология вазирлиги Тошкент атмосферасида PM2,5 заррачалари кўпайишининг сабабларини санади. ЖБ ҳамкорлигидаги ўрганишларда ҳаво ифлосланиши асосан табиий чанг (36 фоиз) туфайли юзага келаётгани аниқланган. Бундан ташқари, иссиқлик таъминоти, транспортлар ва саноат корхоналари ҳам ўз улушига эга.

Қозоғистонда Россия қонунчилигини бузган Ўзбекистон фуқароларини ҳибсга олиш бошланди
17 май 2024, 19:52

Қозоғистонда Россия қонунчилигини бузган Ўзбекистон фуқароларини ҳибсга олиш бошланди

Қозоғистон ҳукумати Россия қонунчилигини бузган ёки жарима тўламаган Ўзбекистон фуқароларини ҳибсга олишни бошлади. Аввалроқ ТИВ Қозоғистон ва Россия маъмурий ва жиноий ишлар бўйича қарорларни ўзаро тан олиш ва ижро этишга келишиб олгани ҳақида огоҳлантирган эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг