AҚШ куздаги сайловларни яқиндан кузатиб боради — AҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси
12 май 2021, 12:34

AҚШ куздаги сайловларни яқиндан кузатиб боради — AҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси

AҚШ Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм октябрь ойида Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари ҳақида фикр билдирди. Унга кўра, AҚШ ЕХҲТнинг мониторинг ишида қатнашади ва сайловларни яқиндан кузатиб боради. Шунингдек, унинг айтишича, сайловларда рақобатлашмоқчи бўлганларга имкон ва барча шароитлар бўлиши жуда муҳим. «Aгар кимдир сиёсий партия тузмоқчи бўлса, унинг йўлига қўйиладиган тўсиқлар бўлмаслиги керак», — дейди у.

Шаҳарларда транспорт тезлигини пасайтириш тўғрисида петиция эълон қилинди
12 май 2021, 12:13 1

Шаҳарларда транспорт тезлигини пасайтириш тўғрисида петиция эълон қилинди

Mening Fikrim онлайн-петиция порталида шаҳарларда транспортнинг рухсат этилган тезлигини 50 км/соатгача ва ижтимоий аҳамиятга эга объектлар яқинида 30 км/соатгача камайтириш бўйича петиция эълон қилинди. Бундай қоидалар барча ривожланган мамлакатларда амал қилади.

Ўзбекистонда кун-у тун ишлайдиган савдо ва кўнгилочар кўчалар пайдо бўлади
12 май 2021, 12:10

Ўзбекистонда кун-у тун ишлайдиган савдо ва кўнгилочар кўчалар пайдо бўлади

Йирик шаҳарларда, вилоят ва туман марказларида 1 сентябрга қадар савдо ва кўнгилочар кўчалар яратилади. Тадбиркорлар уларда кун-у тун фолият олиб боришлари мумкин бўлади.

«Тадбиркор тадбиркорлиги, қурувчи қурилиши билан шуғуллансин» — президент
12 май 2021, 11:41

«Тадбиркор тадбиркорлиги, қурувчи қурилиши билан шуғуллансин» — президент

Президент чоршанба кунги видеоселектор йиғилишида қурилиш соҳасида муаммолар, шу жумладан, тендерларда рейтингда йўқ қурилиш компаниялари иштирок этмаслиги кераклигига тўхталиб ўтди. «Тадбиркор тадбиркорлиги, қурувчи қурилиши билан шуғуллансин», — деди Шавкат Мирзиёев. У шунингдек, тадбиркор қурилиш билан шуғулланса Жиззахдаги уй қулаши каби оқибатларга олиб келиши мумкинлигини қўшимча қилди.

«Вазир ва ҳоким ўринбосарлари ҳам масъулият ва жавобгарликни ўз бўйнига олиши керак» — президент
12 май 2021, 11:03

«Вазир ва ҳоким ўринбосарлари ҳам масъулият ва жавобгарликни ўз бўйнига олиши керак» — президент

12 май куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев вилоят ҳокимларининг ўринбосарларида маъсулият етишмаётганлигини танқид қилди.

«Ҳокимлар таниш-билиш қилиб, шерик бўлиб асл ҳолатни беркитишаяптими?» — Шавкат Мирзиёев
12 май 2021, 10:46

«Ҳокимлар таниш-билиш қилиб, шерик бўлиб асл ҳолатни беркитишаяптими?» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев пахтада «приписка» йўқ қилинган булса-да, саноат тармоқларида қўшиб ёзишни йўқ қилиш осон булмаётганлигини таъкидлади. «Ҳокимлар таниш-билиш қилиб, шерик бўлиб асл ҳолатни беркитишаяптими? Прогнозни бажара олмаса, нега раҳбар бўлиб ўтириши керак?» — деди давлат раҳбари. Биринчи чоракда «Ўзавтосаноат»да ишлаб чиқариш ҳажми 40 фоизга, «Ўзбекнефтгаз» — 4,7 фоизга, чарм маҳсулотлари — 10 фоизга пасайгани қайд этиб ўтилди.

«1 августга қадар АСКУЭ тизимини 100 фоиз ишга тушириш шарт» — Шавкат Мирзиёев
12 май 2021, 10:16

«1 августга қадар АСКУЭ тизимини 100 фоиз ишга тушириш шарт» — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев 1 августга қадар, мавжуд кечикишни тўлиқ бартараф этган ҳолда, АСКУЭ тизимини 100 фоиз ишга туширилиши шарт эканлигини таъкидлади. Саноат тармоқлари, тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли эҳтиёжларини тўла қондириш учун, иккинчи чоракда жами 15,5 млрд киловатт электр ишлаб чиқариш зарурлиги қайд этилди.

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди
12 май 2021, 00:21

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди

«Ҳеч қандай важ билан оқлаб бўлмайдиган ушбу мудҳиш зўравонлик ҳаракатини қатъий қоралаймиз», — дейилади Шавкат Мирзиёевнинг Россия президенти Владимир Путинга йўллаган ҳамдарлик мактубида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
11 май 2021, 22:08

Жаҳон янгиликлари дайжести

Буюк Британиянинг Шотландия мустақиллигининг олдини олишга қаратилган режалари, Ҳиндистоннинг Ганг дарёсидан ўнлаб жасадлар топилгани, Малайзияда бир ойлик ўзини яккалаш режимининг жорий этилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Миразиз Бозоров туҳмат қилганликда айбланмоқда
11 май 2021, 21:33

Миразиз Бозоров туҳмат қилганликда айбланмоқда

Блогер Миразиз Бозоровга нисбатан ЖКнинг «ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда туҳмат қилиш»га оид моддаси бўйича айблов эълон қилинди. Дастлаб жиноят иши 110-сон умумтаълим ўрта мактаби ўқитувчиларининг жамоавий аризаси асосида очилганди. Энди жабрланувчилар қаторида Бозоров унга қарши обуначиларини «жазолаш»га чақирганини таъкидлаган уч нафар блогер ҳам бор.

Сурхондарёда радарга «ҳужум» қилганлар 10 суткага қамалди
11 май 2021, 19:46

Сурхондарёда радарга «ҳужум» қилганлар 10 суткага қамалди

Сурхондарё вилоятида тезликни ўлчаш мосламаларини буриб қўйиш ёки симини узиб қўйиш ҳолатлари учрамоқда. Қоидабузарлик содир этган ҳайдовчилар 10 суткага қамалди, автомашиналари эса жарима майдончасига қўйилди.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг пенсияси 2,5 млн сўм этиб белгиланди
11 май 2021, 19:36 1

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг пенсияси 2,5 млн сўм этиб белгиланди

Президент Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 2,5 млн сўм пенсия тайинлашга оид фармонни имзолади. Ушбу тартиб 10 майдан бошлаб амал қилади. Ҳозирга қадар уруш фахрийларининг пенсияси 800 минг сўмни ташкил этган эди.

Чирчиқда ишчилар ўз иш ҳақлари тўланмагани учун намойишга чиқишди
11 май 2021, 18:31

Чирчиқда ишчилар ўз иш ҳақлари тўланмагани учун намойишга чиқишди

Чирчиқ шаҳар ҳокимияти яқинида ишчилар ўз иш ҳақлари тўланмагани учун намойишга чиқди. Ҳокимликнинг маълум қилишича, айни пайтда барча ишчиларга иш ҳақларининг маълум қисми тўлаб берилган. Қолган қисмини эса 18 майга қадар тўлиқ ҳисоб китоб қилишга ўзаро келишилган.

Тошкентда Рамазон ҳайити куни жамоат транспортлари соат 4:00 дан хизмат кўрсатишни бошлайди
11 май 2021, 17:15

Тошкентда Рамазон ҳайити куни жамоат транспортлари соат 4:00 дан хизмат кўрсатишни бошлайди

Рамазон ҳайити нишонланиши муносабати билан, Тошкент шаҳрида 13 май куни жамоат транспортлари йўналишлар бўйича соат 4:00 дан иш бошлайди.

Ногиронлиги бор шахслар давлат хизматларидан чегирма асосида фойдаланиши мумкин бўлади
11 май 2021, 17:01

Ногиронлиги бор шахслар давлат хизматларидан чегирма асосида фойдаланиши мумкин бўлади

Ногиронлиги бор шахсларга давлат хизматларидан фойдаланишда тўловлар учун чегирмалар берилади. Президент душанба кунги тақдимот вақтида айни шу бўйича мутасаддиларга топшириқлар берган. Қолаверса, хизматлар сонини йил якунига қадар 157 тадан 200 тага етказиш вазифаси ҳам қўйилган. Бундан ташқари, Ягона интерактив давлат хизматлари портали фаолияти танқид остига олинган.

Доллар, евро ва рублнинг расмий курслари кетма-кет учинчи бор кўтарилмоқда
11 май 2021, 16:16

Доллар, евро ва рублнинг расмий курслари кетма-кет учинчи бор кўтарилмоқда

Долларнинг расмий курси 13 сўмга қимматлади ва жами 10 542 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам яна кўтарилди

Алишер Навоий ҳайкали олдида «ноўрин ҳатти-ҳаракатлар» билан видео олган йигитлар 15 суткага қамалди
11 май 2021, 16:10

Алишер Навоий ҳайкали олдида «ноўрин ҳатти-ҳаракатлар» билан видео олган йигитлар 15 суткага қамалди

Самарқанддаги Алишер Навоий ҳайкали олдида «ноўрин ҳатти-ҳаракатлар» содир этиб, видео олган йигитга нисбатан вилоят ИИБ томонидан ҳужжатлар расмийлаштирилди. Видео олган ва унда иштирок этган икки нафар шахсга 15 сутка қамоқ жазоси белгиланди.

Апрелда кўчмас мулкка бўлган талаб қандай ўзгарди
11 май 2021, 16:04

Апрелда кўчмас мулкка бўлган талаб қандай ўзгарди

Апрелда кўчмас мулкка бўлган талаб узоқ муддати тенденцияга қайтди. Шартномалар сони сони ошиб, рекордлар ўрнатилиши мумкин, лекин нархларнинг кескин ўсиши кузатилмайди.

Мақом марказини қуришга $8,8 млн ажратиш режалаштирилган
11 май 2021, 16:04

Мақом марказини қуришга $8,8 млн ажратиш режалаштирилган

Тошкентда Мақом маркази қурилишига бюджет маблағларидан 93 млрд сўм ($8,8 млн) ажратиш режа қилинган. Марказни ташкил этиш режаси 2017 йилнинг охирида эълон қилинган эди.

Самарқандда барча таълим муассасаларидаги карантин яна 14 кунга узайтирилди
11 май 2021, 15:14

Самарқандда барча таълим муассасаларидаги карантин яна 14 кунга узайтирилди

Самарқанд шаҳар ҳудудида коронавирус инфекциясини юқтириш кўрсаткичи ошиб бораётганлиги сабабли барча таълим муассасаларидаги карантин муддати яна 14 кунга узайтирилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг