Бухоро вилояти Қоракўл туманида 22 апрель куни 49 ёшли фуқаро турмуш ўртоғини ўлдириб қўйди. Бу ҳақда «Газета.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Ҳолат соат 12:10 атрофида Полвонлар қишлоғидаги хонадонда содир бўлган. Фуқаро (1975 йилда туғилган) рашқ сабабли аёли билан жанжаллашиб, уни ошхона пичоғи билан жароҳатлаган. Оқибатда 34 ёшда бўлган аёл вафот этган.

Xabar.uz маълумотларига кўра, эркак марҳумага 16 марта пичоқ урган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи процессуал тартибида ушланди.