Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидаги каналдан икки боланинг жасади топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов «Газета.uz»га маълум қилди.

Қайд этилишича, Ургут туманида яшовчи фуқаро Н.М. 15 апрель куни вилояти ИИБга мурожаат қилган. Унда Самарқанд шаҳрининг «Ватанпарвар» маҳалласида яшовчи келини И.Я. 2 нафар фарзанди — 4 ёшли қизи ва 1 ёшли ўғли билан ўша куни соат 15:00 атрофида уйидан номаълум томонга чиқиб кетганини маълум қилган.

16 апрель куни соат 08:00 атрофида «Дарғом» каналининг Тойлоқ туманидан оқиб ўтувчи қисмида вояга етмаган А.Н. ва М.Н.нинг мурдаси топилган. 24 ёшли аёлни эса вилоят ФВБ, ИИБ ва бошқа идоралар билан ҳамкорликда топиш чоралари кўрилмоқда.

Ҳолат юзасидан Тойлоқ туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.