Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида яшовчи 108 ёшли Иброҳимжон Хўжаевга Traverse русумли автомобиль совға қилди, деб хабар бермоқда Namangan24.uz.

Давлат раҳбари 25 март куни Наманган вилоятига ташрифи доирасида ифторликда иштирок этганди. Сўнг тадбир давомида дуо ўқиган меҳнат қаҳрамони Иброҳимжон Хўжаев билан суҳбатлашди.

Нашрнинг ёзишича, совға Рамазон ойи муносабати билан берилган.

UzAuto Motors Chevrolet Traverse кроссоверини 689,73 миллион сўмга чегирма билан сотмоқда.