27 сентябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Нью-Йоркда Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ияд Амин Мадани билан учрашди, деб хабар қилади ТИВ матбуот хизмати.

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва ИҲТ ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари, ИҲТга аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашида (ТИВК) Ўзбекистон 2016 йилда раислик қилишининг амалий масалалари ҳамда ТИВКнинг Тошкентдаги навбатдаги йиғилишига тайёргарлик жараёни муҳокама қилинди.