Рақамли банк ҳисобланган «Smartbank» АЖ Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб Oracle компаниясининг автоматлаштирилган банк тизими (АБТ) ҳисобланган Oracle Flexcube булутли технологиясини жорий қилди. Oracle Flexcube ўзининг мослашувчанлиги, кенг кўламлилиги ва ишончлилиги билан машҳур бўлиб, амалиётда қўлланадиган асосий банк операцияларини бошқариш учун фойдаланиладиган барча функциялар билан таъминлайди. Бу эса Ўзбекистон банк секторида катта ютуқ ҳисобланиб, банк маҳсулотларини тақдим этишни рақамлаштириш ва сифатини ошириш учун янги имкониятларни очиб беради. «Smartbank» АЖни таъсис этишда банкнинг асосий мақсадларидан бири замонавий стандардларга жавоб берувчи ва юқори сифатли ҳамда инновацион молиявий хизматларни таклиф этиш имкониятини берувчи АБТни жорий қилиш ҳисобланган.

Ҳозирда Ўзбекистонда хизматлар соҳасини, жумладан, молия секторини рақамлаштириш ишлари жадал олиб борилаётган шароитда банклар ушбу бозор шароитларига мослашишида мазкур АБТ имкониятларининг долзарблиги яққол намоён бўлмоқда.

smartbank, реклама

«Oracle Flexcube билан ҳамкорлик бизга транзакцияларни кенг миқёсда қайта ишлаш имкониятини беради. Шунингдек, Oracle Flexcube`нинг мукаммал архитектураси катта API тўпламини ўз ичига олиши тез суратларда ривожланаётган рақамлаштиришга осон мослашиш ва мижозлар талабларидан келиб чиқадиган янги банк маҳсулотлари ва ҳизматларини қисқа муддат ичида сифатли даражада етказиб бериш имконини беради», — деди Smartbank вакили Фазлиддин Камолиддинов.

smartbank, реклама

«Лойиҳани бошлашдан аввал Ўзбекистондаги етук мутахассислардан иборат жамоамиз барча талабларимизни, тизимлар ўртасидаги вазифалар тақсимотини инобатга олиб, батафсил ҳужжатлаштириш ишларини олиб бориш орқали ушбу дастурий таъминотни интеграциялашни амалга оширди», — деб таъкидлайди Smartbank вакили Бахтовар Юсуфи.

Profinch билан ҳамкорлик

Smartbank илғор банк технологиялари ва консалтинг хизматларининг йирик таъминотчиси ҳисобланган Profinch билан ҳамкорлик қилмоқда. Банк Profinch билан биргаликда Oracle Flexcube Universal Core Banking System технологиясини жорий қилди ва зарур регулятор тизимлар билан интеграция қилди.

Булутли технологиялардан фойдаланиш IT инфраструктураси харажатларини камайтиради. Ички ва ташқи тизимлар билан интеграция қилиш эса маълумотлар алмашинувини осонлаштиради. Шунингдек, ушбу тизим янгича хизматлар яратиш ва функционалликни кенгайтириш учун турли хил модулларга осонгина уланиш имкониятини беради.

smartbank, реклама

«Биз Smartbank`нинг Ўзбекистон банк тизими трансформациясидаги роли ва миссиясида иштирок этаётганимиздан фахрланамиз. Ушбу ҳамкорлик Profinch`нинг мижозлар эҳтиёжларини қондириш мақсадида жаҳон стандардларидаги банк ечимлари ва маслаҳатларини тақдим этишга содиқлигини билдиради. Биз Smartbank га энг яхши тилакларимизни билдирамиз ва банкни узоқ муддатли стратегик мақсадларига эришишида қўллаб-қувватлаймиз», — деди Profinch вакили Амрит Бисвас.

Ўзбекистон банк секторини рақамли трансформация қилиш бўйича ҳамкор

Ўзбекистон молия секторини жадал рақамлаштириш даврини бошдан кечирмоқда ва бу ўз ўрнида банкларни бозор ўзгаришларини инобатга олувчи замонавий ва мослашувчан ечимларни қидиришга ундамоқда. Oracle Banking тизими ходимларнинг самарадорлигини ошириш, операцияларни оптималлаштириш, шунингдек, риск бошқарувини такомиллаштиришнинг автоматлаштирилган имкониятларини тақдим этади. Ушбу тизимни жорий этиш муваффақиятга эришиш учун муҳим роль ўйнаши сабабли Smartbank ушбу лойиҳани амалга ошириш учун ҳамкор сифатида Oracle компаниясини танлади.

smartbank, реклама

«Рақобат устунлигига эга бўлиш мақсадида банклар мижозларнинг ўсиб бораётган талабларини қондириш учун анъанавий бизнес моделларини ўзгартириши лозим бўлади. Oracle компанияси Smartbank`га рақамлаштириш жараёнини тезлаштирадиган ва мижозлар учун таклифини кенгайтиришга мўлжалланган ниҳоятда мослашувчан ва очиқ технологияли платформани тақдим этади», — дея ўртоқлашди Oracle Financial Services вакили Андрей Тихий.

Profinch ва Oracle билан ҳамкорлик нафақат замонавий стандардларга жавоб бериш, балки мижозларнинг эҳтиёжларини қондириш учун инновацион ечимларни тақдим этиш имкониятини беради. Келгусида Smartbank банк маҳсулотлари ва хизматларини кўрсатиш сифатини янада яхшилаш ва давомийлигини ошириш мақсадида замонавий технологияларни жорий этиб боради.

Smartbank иловасини ҳавола орқали юклаб олиш мумкин.

Телефон: 1377.

Сайт: smartbank.uz
Facebook: fb.com/smartbank.uz
Instagram: @smartbank.uz
Telegram: t.me/smart_bank_uz

Реклама ҳуқуқлари асосида.