11 июнь куни Сардор Шухратович Шукуруллаев Жиззах вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.

Сардор Шукуруллаев 1991 йилда туғилган. 2012 йилда Ўзбекистон халкаро Ислом академияси (бакалавр) ва 2014 йилда Ўзбекистон Миллий университети (магистратура)ни тамомлаган.

У мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Солиқ-сервис» давлат унитар корхонаси директорининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият олиб борган. Янги лавозимда Шукуруллаев 2021 йилнинг 28 апрелидан буён ишлаб келаётган Синдор Рахмонқуловнинг ўрнини эгаллади.