Май ойида IT Park University`нинг биринчи ва иккинчи курс талабалари Испанияда IT маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар орасида дунёда етакчилардан бўлган EPAM Systems офисларида амалиёт ўтади. Ўқишда яхши натижалар кўрсатган талабалар учта шаҳардаги EPAM офисларида иш жараёнлари тузилиши билан танишиб, ўзаро тажриба алмашди ва Европа IT мутахассисларининг бир қатор тренинг ва семинарларида бўлди.

it park university, реклама

2024 йил биринчи ва иккинчи курс талабаларига халқаро амалиёт ўташ учун саккизта грант ўринлари ажратилди. 2023 йилда IT Park University халқаро амалиёти Литва ва Польшада бўлиб ўтган эди. Бу сафар талабалар ўқув даражаси, IT соҳасидаги ютуқлари, университет ҳаётидаги фаол иштироки ва мотивацион видеоролик асосида танланди. Амалиёт тўлиқ университет томонидан молиялаштирилди.

it park university, реклама

«Мен IT Park University`га яқиндагина ўқишга кирганман, лекин шуни айта оламанки, бу ерда талабалар ҳаёти бой ва қизиқарли. Шу икки семестр давомида университет томонидан ўтказилган кўплаб тадбирлар ва тренингларда қатнашишга муваффақ бўлдим. Улардан эсда қоларлиси эса университет томонидан молиялаштирилган Испанияга амалиёт сафари бўлди. Мен IT соҳасида янгиман. Бўш вақтимни дастурлашни ўрганишга ва билимимни оширишга сарфлайман. EPAM тестчиларининг фаолиятини кузатиб, улар ўз иш жараёнларига доимий равишда янги технологияларни жорий этишларига амин бўлдим. Ишдаги уйғунлик, ҳамкасблар хушмуомалалиги мени руҳлантирди. Мутахассислар ўртасидаги узлуксиз ўрганиш ва доимий билим алмашиш каби муҳим жиҳатларни ўз кўзларим билан кўрганимдан чексиз бахтлиман. Тўғри танлов қилганимга энди асло шубҳам йўқ. IT соҳасида ўз ижодкорлик қобилиятларимни ривожлантириш ва лойиҳаларимни амалга ошира олишимга ишончим комил», — дея университет биринчи курс талабаси Нигорахон Мамадалиева ўз фикрлари билан бўлишди.

Амалиёт IT Park University ҳаммуассиси бўлган EPAM`нинг Европадаги офисларида бўлиб ўтди. Компания амалиётчилари турли муаммоларни ҳал қилишда ўз ёндашувлари ва технологиялари бўйича семинар ва тренинглар ўтказди.

it park university, реклама

«Болалигимдан компьютерга ва компьютер ўйинларига қизиқаман. 12 ёшимда бепул дастур ёрдамида веб-сайтлар яратиб, уларни онлайн ўйинда ўйин валютасига сотардим. Шунинг учун менда IT соҳасига эрта қизиқиш пайдо бўлган ва мен бунга оддий ҳавас деб қарамаганман. Менинг ривожланиш, замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлиш истагимни амалга оширишга IT Park University имкон берди. Университет яқинда ташкил этилган, демак ундаги ўқув дастурлари 100% „янги“. Бундан ташқари, ITPU ўқиш ва бошқа машғулотларимни бирдай олиб боришга имкон берувчи гибрид таълимни таклиф қилади. Испаниядаги амалиёт менга лойиҳалар ва маҳсулотлар устида ишлашда янги халқаро кўникмалар, метод ва технологиялар даражасини кўриш имкониятини берди. Сафар тўлиқ IT Park University томонидан тўлангани эса ёқимли бонус бўлди. Мени айниқса ҳайратда қолдирган топшириқ — фақат ChatGPT орқали код ёзиш вазифаси эди. Биз қўлда ҳатто бир қатор код ёзмадик, биз учун ChatGPT`нинг ўзи барчасини бажаришини кўриш фойдали ва ҳаяжонли бўлди», — деб ITPU талабаси Леонид Воронин ўз таассуротлари билан бўлишди.

it park university, реклама

Владимир Халутин — IT қарорлар архитекторива Пауло Медель — деливери-менежер томонидан ўтказилган ва сунъий интеллект имкониятларига бағишланган қизиқарли семинар амалиёт ўқув дастурининг бошланиши бўлди.

Бундан ташқари, талабалар тестчилар гуруҳи раҳбари Лидия Смирнованинг дастурий таъминотни синовдан ўтказиш (QA) бўйича семинарида қатнашиб, унда қандай ишлаб чиқиш усуллари дунёда мавжуд ва долзарблиги, улардаги QA мутахассисларининг роли ҳақида билиб олди.

Иштирокчилар софт-скиллар — маҳаллий ва халқаро бозорларда муваффақиятли ҳамкорлик қилиш, жаҳон даражасидаги мартаба учун зарур бўлган шахсий фазилатлар ва кўникмалар тўплами бўйича ҳам қизиқарли семинардан баҳраманд бўлди. Associate Manager Аъзам Аҳмедов талабаларга турли маданиятларнинг фарқ ва ўхшашликлари, бизнесга масъулиятли ва виждонан муносабатда бўлишнинг аҳамияти, жамоада мақсадларга эришишда тайм-менежментни унутмаслик ҳақида қизиқарли тарзда гапириб берди.

it park university, реклама

«Менинг талабалик ҳаётим жуда қизиқарли ва ажойиб воқеаларга бой. Ҳозирда GDSS`нинг янги бошловчиси бўлиш учун Google`да бўладиган интервьюга тайёрланяпман. Биз ушбу танлов учун мотивацион видео ҳам тайёрлаб қўйдик. Ўқишдан ташқари, мен кўпроқ тажриба орттириш учун турли грантларни излайман ва IT бўйича барча тадбирларда, хакатонларда қатнашаман. Болалигимдан менда умуман технологияга, хусусан, IT оламига жуда катта қизиқиш бор эди. Эсимда, ҳар қандай технология қандай ишлаши, интернет қандай ишлаши ва илғор тараққиёт олами ҳақидаги фикрлар менда доим тинимсиз изланишларга сабаб бўларди. IT Park University`да мен ўзим учун энг яхши имкониятни топдим — бу менга исталган жойдан туриб ўқиш имконини берувчи онлайн таълим. Университетда ўқиш менга ўз соҳамда ҳозирданоқ ишлашга тўсқинлик қилмайди. Мен Full-Stack дастурчиман. Яқиндагина етакчилик ва бошқарув кўникмаларни ривожлантириш курсини тамомладим. Амалиёт давомида мен офислари ва лабораториясига ташриф буюрган EPAM Systems компанияси билан суҳбатга таклифнома олдим. Ўзбекистонга келганимдан сўнг интервьюдан ўтдим ва ҳозир фаолиятим бошланишини кутяпман», — деди Шоҳиста Раҳимова.

Касерес номли кичик шаҳарчадаги EPAM Hardware-лабораториясига ташриф амалиёт гуруҳидаги ҳар бир талаба учун ҳаяжонли бўлди. Лаборатория бўйлаб экскурсия давомида талабалар унинг асосий фаолияти — стриминг хизматлари учун дастурий таъминот ишлаб чиқиш билан батафсил таништирилди. Луис Фернандо Мелон — IT қарорлар архитектори ва Клаудия Рамос иштирокчиларнинг кўплаб саволларига мамнуният билан жавоб берди ва ҳатто уларни лаборант-талабалар билан ҳам таништирди.

it park university, реклама

Дастурдан жаҳон санъат арбоблари мамлакати ҳисобланмиш Испания билан маданий танишув ҳам ўрин олганди. Талабалар Малагадаги Пабло Пикассо музейига ташриф буюриб, шаҳар маркази гўзаллиги, тарихий бинолар ҳамда Андалусия табиатидан баҳра олиб, ўз ҳайратларини яшира олмади.

Бундан ташқари, экскурсиялар «Тахтлар ўйини» кўп қисмли сериали суратга олинган жойлар ва Мадриднинг марказий ҳудудини қамраб олди.

IT Park University билан IT соҳасида муваффақиятли халқаро карьерани бошлаш мумкин.

IT Park University`даги талабалар ҳаётининг имкониятлари ва хусусиятлари ҳақида Instagram ва университет сайтида батафсил маълумот олиш мумкин.

Телефон: (+998) 55−503−99−99.

Сайт: tpu.uz/ru/bacheloradmission
Instagram: @itpu_uz
Telegram-bot: t.me/ITPU_bot

Реклама ҳуқуқлари асосида.