Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари томонидан навбатдаги одам савдоси билан боғлиқ ҳолатга чек қўйилди, деб хабар бермоқда бошқарма матбуот хизмати.

Таъкидланишича, Бўстонлиқ туманида яшовчи 42 ёшли аёл 22−43 ёш орасидаги 4 нафар аёлга яхши даромад топадиган иш топиб беришни ваъда қилган.

У аёлларни фоҳишалик билан шуғуллантириш мақсадида Тошкент-Истанбул авиарейси орқали Туркияга жўнатаётган вақтида ИИББ ходимлари томонидан ушлаб қолинди, дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси / 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.