Сиёсат
Шавкат Мирзиёев «Туркия Республикаси нишони» билан тақдирланди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Шавкат Мирзиёевни мамлакатнинг олий давлат мукофоти — «Туркия Республикаси нишони» билан тақдирлади.
«Ғарб давлатларининг Фаластин муаммосига муносабати қаттиқ хавотирга солмоқда» — Шавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев Ғарб давлатларининг Фаластин фожиасига муносабати қаттиқ хавотирга солаётганини таъкидлади. «Амалда иккиёқлама стандартлар кузатилмоқда. Демократия ва инсон ҳуқуқларини кенг тарғиб қилган давлатлар бу қотилликларга кўз юммоқда», — деди президент.
Шуҳрат Ризаев Кинематография агентлигига раҳбар бўлди
Шуҳрат Ризаев Кинематография агентлиги раҳбари этиб тайинланди. У бунга қадар агентлик директори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. Ташкилотнинг аввалги раҳбари Фирдавс Абдухолиқов Ислом цивилизацияси маркази директори бўлган.
Инвестициялар вазирига 2 нафар ўринбосар в.б. тайинланди
Бош вазир инвестициялар, саноат ва савдо вазирига ўринбосар вазифасини бажарувчилар сифатида Шохрух Гуламов ҳамда Акрам Алиевни тайинлади.
Иқтисодиёт
Ҳеч бир давлат ЖСТга аъзоликни сиёсий иродасиз амалга ошира олмаган — ЖСТ бош директори
Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеалага кўра, ҳеч бир мамлакат ташкилотга аъзоликни сиёсий иродасиз амалга ошира олмаган. «Ўзбекистон ҳукуматида кучли сиёсий иродани кўряпман», — деган бош директор аъзоликка даъвогарлар орасида биринчи бўлиб Ўзбекистонга келганини қайд этди.
Россиянинг «Интер РАО» компанияси кузда Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни бошлаши мумкин
Россиянинг «Интер РАО» энергетика компанияси Ўзбекистонга электр етказиб беришни бошлаши мумкин. Компания кузатув кенгаши раиси Александра Панинанинг айтишича, кузгача Қозоғистон қанча ҳажмни транзит қилиши мумкинлиги аниқроқ ишлаб чиқилади.
Жамият
ДХХ тўртта ҳудудда пора олишда гумонланаётган солиқ инспекцияси ходимларини ушлади
Бухоро, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида пора олишда гумонланаётган солиқ инспекцияси ходимлари қўлга олинди. Улар бир ҳолатда текширув ўтказмаслик учун 2300 доллар, яна бирида фойда солиғини камайтириб бериш эвазига 5 минг доллар олаётган пайтда ушланган.
Дам олиш кунлари ҳаво 39 даражагача исийди
Шанба, якшанба кунлари Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат 34−39 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. Айрим жойларда чанг-тўзонли шамоллар кузатилиши мумкин.
Жиззахда даладан эркак мурдаси топилди
Фориш туманида даладан эркак кишининг жасади топилди. Жиззах вилояти ИИБнинг маълум қилишича, у маҳалладошининг тош билан етказган жароҳати оқибатида вафот этган. Ҳолат бўйича жиноий иш очилди.
Қашқадарёда 350 минг хонадоннинг чиқиндидан асоссиз қарздорлиги бўйича тўловлари қайта ҳисобланди
Қашқадарёда йилнинг биринчи чорагида 351 мингдан ортиқ хонадондан чиқинди ташиш бўйича кўрсатилмаган хизматлар учун 15 млрд сўмдан зиёд тўлов ундирилди. Рақобатни риожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг аралашуви билан улар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Президент Яккасаройдаги сув спорти саройида бўлди
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги янги сув спорти саройини кўздан кечирди. 50 метрли бассейнга эга мажмуа бир вақтнинг ўзида 100, кунига эса 1000 дан ортиқ одамга хизмат кўрсата олади. Унда профессионал спортчилар ҳам, ҳаваскорлар ҳам машқ қилиши мумкин.
Спорт
ЖЧ-2026 саралаш: Ўзбекистон Туркманистонни яна мағлуб этди (видео)
Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари ЖЧ-2026 саралаш турнирининг бешинчи турида Туркманистон терма жамоасини мағлуб этди (видео, фото, статистика).
Ўзбекистонлик пара велоспортчилар Осиё чемпионатида 1-ўринни олди
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтган пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон 19 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. Таиланд иккинчи, мезбонлар эса учинчи ўринни олди.
Жаҳон
Россия Украина энергетика тизимининг ярмидан кўпини ишдан чиқарди — FT
Россия 2022 йилда босқин бошланганидан бери Украина электр станцияларининг ярмидан кўпини ишдан чиқарди ёки эгаллади ва бу орқали мамлакат энергия ишлаб чиқариш қуввати 20 ГВт дан пастга тушиб кетди, деб ёзди Financial Times.
Жанубий Корея президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль кейинги ҳафтада давлат ташрифи билан Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистонга келади. Ташрифлар 10−15 июнь оралиғида бўлиб ўтади ва Корея етакчисига мамлакат биринчи хоними ҳамроҳлик қилади.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!