Хоразм вилояти Хива шаҳрида фуқароларни Норвегия давлатига ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент бўлими, ДХХ ва Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Қ.Э. исмли шахс 2 нафар фуқарони 5 600 доллар эвазига Норвегия давлатига ишга юборишини ваъда қилгани аниқланган.

У 1900 доллар ва 1,2 миллион сўмни аванс сифатида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилди, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.