1 июнь куни пойтахтдаги Амир Темур хиёбони атрофида навбатдаги отлар паради бўлиб ўтди. Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ўтказилган тадбир Миллий гвардия, ички ишлар органлари ва пойтахт ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди. «Газета.uz» фотомухбири Мурод Юсуф 100 бошга яқин зотдор от иштирокидаги парадда қатнашиб, фоторепортаж тайёрлади.

Миллий гвардия ахборот хизматининг «Газета.uz»га маълум қилишича, парадда тулпорларни от спорти вакиллари, хусусан, Миллий гвардия ва ички ишлар органларининг отлиқ кавалерия бўлинмалари чавандозлари, Йилқичилик ва от спорти федерациясининг От спорти бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари бошқариб борди.

Миллий гвардияга қарашли бир қанча муассасанинг оркестр жамоалари «Ўзбекистон» меҳмонхонаси ва Халқаро анжуманлар саройи олдида чиқиш қилди. Тошкент аҳолиси ва меҳмонлари парадни йўл ёқасида кузатиб турди.

Парад «Ўзбекистон» меҳмонхонаси автотураргоҳидан бошланди, чавандозлар Амир Темур хиёбонини икки марта айланиб ўтиб, «Hyatt» меҳмонхонаси автотураргоҳида тадбирни якунлади.

«Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан бу каби отлар паради тадбирлари мамлакатимизда нишонланадиган расмий байрамлар арафасида Амир Темур хиёбони бўйлаб ўтказилиши анъанага айланиб улгурган», — дейилади ахборот хизмати хабарида.

Фото

отлар паради

отлар паради

отлар паради

отлар паради

отлар паради

отлар паради

отлар паради

отлар паради

отлар паради

отлар паради

отлар паради

отлар паради

отлар паради

отлар паради

отлар паради

отлар паради

отлар паради

отлар паради

отлар паради

отлар паради

отлар паради

отлар паради

отлар паради

отлар паради

отлар паради

отлар паради

отлар паради

отлар паради

отлар паради

отлар паради

отлар паради

отлар паради

отлар паради

отлар паради

отлар парадиотлар паради