21 май куни Fido Biznes марказида Women in Tech қўшма тадбири бўлиб ўтди. Унинг доирасида қизларнинг IT соҳасида ривожланишига ёрдам берадиган жамият асосчилари ўз ҳаракатлари ҳақида маълумот бериб, жамоатчиликни ёш элчилар билан таништирди.

Панель муҳокамаси арафасида иштирокчиларга Fido Biznes офисига саёҳат уюштирилиб, улар компания бўлимлари ва қадриятлари билан таништирилди. Буларга қуйидагилар киради: масъулият, ижодкорлик, фаоллик, жамоавий руҳ, ўзаро ҳурмат ва фидойилик.

women in tech, реклама

Сўз бизнесни ривожлантириш бўйича директор Фарида Дадажановага берилди: «IT соҳаси фақатгина эркаклар учун эмас. Ҳозир қизлар ҳам бу соҳада ишлашлари мумкинлигини тушуна бошлади. Ҳатто зарурат ҳам! Мен сизларга қараб, 2014 йилда қандай қилиб IT компаниясининг бош директори бўлганимни эслайман. Бу қийин эди — ҳеч ким мени тинглашни хоҳламасди. Бизда куч бор. Асосийси эса ўзингизга ишониш».

Women in Tech Uzbekistan директори Анна Амброзевич ва элчи Кристина Ванина AYOL YO’LI — аёллар ҳамжамиятининг технология ва тараққиёт соҳасидаги аҳамияти, шунингдек, ота-оналарнинг қўллаб-қувватлашининг муҳимлиги ҳақидаги фильмни тақдим қилди. У Парижда Annual Global Summit 2024 доирасида намойиш этилган.

women in tech, реклама

«Мен Women in Tech жамоасида бошидан бирга бўлдим ва бундан жуда хурсандман. Мен ўзим Сирдарёданман. Буни таъкидлашни яхши кўраман. Ўзбекистон ҳудудларида ёшлар учун имкониятлар янада кенгайишини истардим. Биз фильмни лойиҳа бошланишидан бир ҳафта олдин суратга олдик. Жойлар орасида менинг туғилган шаҳрим ва ўқиган мактабим ҳам бор эди. Видеонинг бутун ғояси ота-оналар қўллаб-қувватловидан иборат. Улар бизнинг фаолиятимизга бўлган муносабати ҳақида гапириб беришди. Шунингдек, биз ёш масаласини мутлақо аҳамиятсиз деган маънода эслатиб ўтамиз. Агар сиз жамиятга бирор нарса беришингиз мумкинлигини тушунсангиз, бунга ёрдам беришга ва ҳисса қўшишга ҳаракат қилинг», — деди Кристина Ванина.

women in tech, реклама

Women in Tech Франция президенти патронажлигида ривожланиб бормоқда. Уни Ayumi Moore Aoki 2017 йилда ташкил этган. Жамиятнинг глобал миссияси — STEAM йўналишида 5 млн аёлга ёрдам бериш. Таълим, бизнес ва рақамли инклюзивлик — тенгликка эришиш истаги мавжуд бўлган соҳалар. Ўзбекистон ҳамжамияти учун қизларнинг жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашуви, мартаба ва малакасини ошириш, мамлакат ичида етакчилик таълимини ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. Сентябрь ойидан менторлик дастурига қўшилиш мумкин.

«Биз ўз ҳикоямизни ва нима бера олишимизни, айнан эса компания ходималарига қандай имкониятлар тақдим этилишини айтиб берамиз», — деб давом этди Анна Амброзевич ва шу билан сўзни муҳокама иштирокчиларига берди.

Унда бизнес-таҳлилчилар Яна Варшавская ва Камилла Изимова, дастурчи Муҳаббат Пулатова, тест-синовчи Мохларойим Мусаева иштирок этди.

women in tech, реклама

Уларнинг ҳар бири IТ соҳасидаги ривожланиш йўллари билан ўртоқлашиб, юқори сифатли резюмени тузиш бўйича тавсиялар ва йиғилиш иштирокчиларига мотивация берди. Тадбир якунида ҳар бир маърузачи билан танишиш, саволлар бериш ва Women in Tech`да фаолият юритиш истагида бўлганлар учун контактлар алмашиш имконияти бўлди.

Телефон: (+998) 78−150−65−50.
Манзил: Юнусобод т-ни, Қошғар МФЙ, М-4 даҳаси, 12А.

E-mail: info@fido.uz
Сайт: fido-biznes.uz

Реклама ҳуқуқлари асосида.