Тошкент шаҳри Сергели туманида 30 майга ўтар кечаси эскирган иссиқлик қувурини алмаштириш ишлари бошланди, деб хабар берди Veolia Energy Tashkent компаниси.

Бунда Оби ҳаёт кўчасидан ўтувчи диаметри 400 мм, узунлиги 510 метр бўлган эскирган иссиқлик қувурини янгилаш кўзда тутилган. Шу муносабат билан тумандаги Сергели Ярмарка чорраҳасидан Оби ҳаёт кўчаси Havas супермаркет олдигача бўлган йўл ёпилади.

«Иш ҳажми катта бўлгани сабабли қувур алмаштириш ишлари учун тахминан бир ой вақт кетади. Ушбу даврда айланма йўллардан фойдаланишингизни сўраймиз», — дейилади копмания хабарида.

Veolia Energy ишни имкон қадар тезроқ якунлаш учун барча имкониятларни ишга солишига ишонтирди.