Қаршининг «Насаф» футбол клуби Ўзбекистон Суперкубоги соҳибига айланди. 29 май куни «Пахтакор»га қарши кечган ўйинда қашқадарёликлар пенальтилар сериясида ғалаба қозонди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимнинг 54-дақиқасида бош ҳакам Азиз Асимов VAR ёрдамидан сўнг «Насаф» дарвозасига пенальти белгилади. Уни муваффақиятли ижро этган Драган Черан ҳисобни очди.

Шундан сўнг қаршиликлар мураббийи бир нечта ўзгаришларни амалга оширди ва натижада 80-дақиқада Шароф Муҳитдинов жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди.

Шу тарзда асосий вақтларда ғолиб аниқланмади. Жамоалар аввалига экстра-таймларда, сўнг пенальтилар сериясида куч синашди.

Лотереяда қаршиликлар дарвозабони Абдувоҳид Неъматов 3 та зарбани қайтарди, шунингдек, ўзи ҳам 11 метрлик зарбани муваффақиятли бажариб, «Насаф»ни уч карра Суперкубок соҳибига айлантирди. Якуний ҳисоб 1:1 (4:3) — «Насаф» фойдасига.

Видео

Фото

насаф, пахтакор, суперкубок, футболнасаф, пахтакор, суперкубок, футболнасаф, пахтакор, суперкубок, футболнасаф, пахтакор, суперкубок, футболнасаф, пахтакор, суперкубок, футболнасаф, пахтакор, суперкубок, футболнасаф, пахтакор, суперкубок, футболнасаф, пахтакор, суперкубок, футболнасаф, пахтакор, суперкубок, футболнасаф, пахтакор, суперкубок, футболнасаф, пахтакор, суперкубок, футболнасаф, пахтакор, суперкубок, футболнасаф, пахтакор, суперкубок, футболнасаф, пахтакор, суперкубок, футболнасаф, пахтакор, суперкубок, футболнасаф, пахтакор, суперкубок, футбол