Париж-2024 ўйинларининг халқаро ҳамкори бўлган Procter & Gamble компанияси Ўзбекистондаги Олимпия ҳаракатини қўллаб-қувватлайди, компания Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) билан ҳамкорлик тўғрисида шартномалар имзолади. Шунингдек, Париж-2024 ўйинларида Ўзбекистонни ҳимоя қиладиган айрим спортчилар P&G marketing тадбирларида иштирок этади.

procter & gamble, реклама

«P&G`да биз нафақат сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқишга эътибор қаратамиз, балки самарали жамоат лойиҳаларимиз орқали одамлар ҳаётини яхшилаймиз, ўсиш ва яхшилик учун ҳаракатлантирувчи куч бўлишга интиламиз. Жамият ташаббусларида биз биринчи ўринга қўядиган асосий йўналишлардан бири бу спортдир, чунки P&G сифатида биз доимо спортнинг шифобахш ва бирлаштирувчи кучига ишонамиз. Олимпия ўйинлари бутун дунё томоша қиладиган энг йирик спорт тадбиридир. Глобал шерик сифатида биз биринчи марта 2010 йилда Ванкуверда бўлиб ўтган қишки Олимпия ўйинларида олимпия ҳалқалари ёнида P&G логотипини тақдим этдик ва ҳозирда 12 та энг йирик глобал шериклардан бири ҳисобланамиз. Биз бугун Ўзбекистонда ушбу ҳамкорликни кенгайтиришдан фахрланамиз, чунки спортнинг жамиятни ҳам жисмоний, ҳам ақлий ривожлантириш ва соғлом авлодни шакллантиришдаги аҳамиятини тушунамиз. Шунинг учун биз ишлаётган ҳудудларда спортчиларни ривожлантириш ва спорт маданиятини тарғиб қилиш учун барча имкониятларни ишга солишга интиламиз. Халқаро олимпия қўмитасининг глобал ҳамкори сифатида ва Ўзбекистон Олимпия ҳаракатини қўллаб-қувватлаб, мамлакатнинг спортдаги обрўсини оширишга ўз ҳиссамизни қўшмоқчимиз. Ишончимиз комилки, терма жамоа Париж-2024 ўйинларида юқори натижалари билан барчамизни хурсанд қилади», — деди Туркия, Кавказ ва Марказий Осиёдаги P&G бошқарув кенгаши раиси Танкут Турнаоглу.

procter & gamble, реклама

Ўз навбатида, МОҚ бош котиби Ойбек Қосимов бундай ҳамкорлик Ўзбекистонда спортни ривожлантиришда катта муваффақият эканини таъкидлади.

procter & gamble, реклама

«Бугун Ўзбекистон Олимпия ўйинлари ва халқаро мусобақаларда эришган ютуқлари туфайли жаҳон спорти марказларидан бирига айланди. Биз P&G каби глобал компаниянинг ҳомийси мақоми билан боғлиқ барча имкониятлар ва мажбуриятларни юқори баҳолаймиз. Сизнинг компаниянгиз Ўзбекистондаги Олимпия ҳаракати ғояларини қўллаб-қувватловчи қудратли кучга айланишига ишонамиз. Бизнинг умумий устувор вазифамиз — спорт орқали дунёни яхшироқ жойга айлантиришдир, бу маҳаллий спортчиларнинг янги ютуқларига туртки бўлади. Ҳамкорларимизнинг роли бизнинг доимий ривожланишимиз ва муваффақиятимиз учун ҳам муҳимдир. P&G`ни биз ғурурланадиган шерикларимиз рўйхатига қўшиш муҳим янгиликдир», — деб таъкидлади Ойбек Қосимов.

procter & gamble, реклама

Procter & Gamble ҳақида

P&G — бутун дунё бўйлаб 5 миллиардга яқин истеъмолчиларга хизмат кўрсатиб, ишончли, сифатли ва етакчи брендларнинг кучли портфелларидан бирини таклиф этади, жумладан, Pampers, Tide, Ariel, Head&Shoulders, Always, Pantene, Fairy, Oral-B, Gillette, Safeguard, Venus, Old Spice, Lenor. P&G ҳамжамияти дунёнинг 70 га яқин мамлакатида фаолият юритади.

procter & gamble, реклама

Қўшимча маълумотни компания сайтида олса бўлади.

Сайт: pg.com

Реклама ҳуқуқлари асосида.