15 май куни Япониянинг Кобе шаҳрида старт олган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси.

Дунёнинг 103 та мамлакатидан мингдан ортиқ пара атлет иштирок этган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 7 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза, жами 13 та медаль жамғарди. Умумжамоа ҳисобида мамлакат Хитой ва Бразилиядан сўнг жойлашиб, 3-ўринни эгаллади.

пара енгил атлетика, пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати

Бу Ўзбекистон Паралимпияси тарихида биринчи бор содир бўлмоқда, дея таъкидлади қўмита. Терма жамоа бундан аввалги 2 та жаҳон чемпионатида 10- ва 9-ўринларни эгаллаганди.

Бундан ташқари, Нурхон Қурбонова ҳамда Асила Мирзаёрова ўз йўналишларида жаҳон рекордларини янгилади.

Ғолиб ва совриндорлар рўйхати:

Олтин

  • Қудратуллахон Маъруфхўжаев — ядро улоқтириш
  • Қудратуллахон Маъруфхўжаев — диск улоқтириш
  • Хусниддин Норбеков — ядро улоқтириш
  • Нурхон Қурбонова — найза улоқтириш
  • Асила Мирзаёрова — узунликка сакраш
  • Ёқутхон Холбекова — узунликка сакраш
  • Сафия Бурханова — ядро улоқтириш

Кумуш

  • Бобуржон Омонов — ядро улоқтириш
  • Дилафруз Аҳмадхонова — ядро улоқтириш
  • Кубаро Ҳакимова — ядро улоқтириш
  • Моҳигул Ҳамдамова — диск улоқтириш

Бронза

  • Маъруфжон Муродуллоев — 400 метрга югуриш
  • Нурхон Қурбонова — ядро улоқтириш.