27 май куни кундузи Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган 4Р12 Бектемир-Чорбоғ автомобиль йўлида Gentra машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда тармоқларда тарқалган видеога вилоят ички ишлар бошқармасининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, машинани 2002 йилда туғилган Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро бошқариб келаётган. Автотранспортда қисқа туташув чиқиб, (автомобилнинг ёқилғи тури бензин) ёнғин юзага келган. Ушбу ҳолатда ҳайдовчи ва икки нафар йўловчилар автомобилдан тушиб қолган.

Ушбу ёнғин оқибатида ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган. Автоулов тўлиқ ёниб кетган, дейилади бошқарма хабарида.