27 май куни Самарқанд шаҳрида катта босимдаги марказий сув қувурида носозлик юзага келди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Чўпон ота сув иншоотидан келаётган деаметри 1000 мм лик катта босимдаги магистрал сув қувури тешилиши оқибатида кўчаларни сув босди. 20 та кўча, шунингдек, уларга туташ маҳалла ва ҳудудларда ичимлик суви вақтинчалик тўхтатилди.

«Самарқанд сув таъминоти»нинг маълум қилишича, ушбу сув қувури ўтган асрнинг 80 йилларида қурилган бўлиб, бугунги кунда шаҳар аҳолисининг катта қисмига сув етказиб беради.

Соат 21:00 ҳисобига кўра, носозликни бартараф этиш ишлари давом этмоқда. Шаҳарнинг тармоқдан узилган ҳудудларида график асосида махсус техникалар орқали аҳолига ичимлик суви етказиб берилмоқда.

Фото

магистрал сув қувури, самарқанд, сув босишимагистрал сув қувури, самарқанд, сув босишимагистрал сув қувури, самарқанд, сув босишимагистрал сув қувури, самарқанд, сув босишимагистрал сув қувури, самарқанд, сув босиши