Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида Damas автомашинаси каналга тушиб кетди, дея хабар бермоқда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати.

Ҳодиса 26 май куни соат 12:00 атрофида содир бўлган. 34 ёшли М.С. бошқарувни йўқотиб «Таначи-Бўка» каналига тушиб кетган. Машинада ҳайдовчидан бошқа ҳеч ким бўлмаган.

ЙТҲ оқибатида ҳайдовчининг соғлиғига зиён етмаган. Damas техник шикастланган.

Дастлабки суриштирувларга кўра, ҳайдовчи бошқарув вақтида маст ҳолда бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.