Навоий вилояти Кармана туманида ўқувчилар дарс вақтида чўмилишга боргани ва улардан бири чўкиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бир ўқувчи вафот этганини тасдиқлади.

Келтирилишича, ўқувчилар 30-мактабнинг 6-синфида таҳсил олади.

«Бошқарма жамоаси мазкур бахтсиз воқеа оқибатида вафот этган ўқувчининг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради», — дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Бошқарма унинг натижаси бўйича қўшимча маълумот беришини билдирди.