Ўзбекистонда 2024 йилда ФИФАнинг футзал бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилиши муносабати билан 24−26 май кунлари Самарқанддаги Регистон майдонида ушбу мусобақанинг қуръа ташлаш жараёнлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда вилоят Туризм бошқармаси хабар берди.

Ташкилотнинг қайд этишича, шу сабабли Регистон ансамблига киришга чекловлар жорий этилмоқда:

  • 24 май — соат 15:00 дан;
  • 25 май — соат 17:00 дан майдонга кириш тўхтатилади (Тиллакори мадрасаси кун бўйи ёпилади);
  • 26 май — мажмуа умуман ташриф буюрувчиларни қабул қилмайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг уч шаҳри — Тошкент, Бухоро ва Андижон футзал бўйича 2024 йилги ФИФА жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Марказий Осиёда илк бор ўтадиган ФИФА шафелигидаги мусобақада дунёнинг энг кучли 24 терма жамоаси футзал бўйича жаҳон чемпионлиги учун кураш олиб боради. Тарихда 10-бор ташкил этилаётган мусобақа 14 сентябрдан 6 октябргача давом этади.