Telegram каналларида бир йигит Тошкентдаги хонадонларнинг эшигини пойлаб юргани акс этган видео тарқалди. Ушбу уйда яшовчиларнинг аризасига кўра йигит шахси аниқланиб, унга суд ҳукми ўқилди. «Газета.uz» суд ҳужжатини ўрганди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг 2 май куни А.Б. исмли шахс тунги соат 02:30 атрофида Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек кўчасидаги кўпқаватли 142-уйнинг олдидан ўтиб кетаётган вақтида, ёрдам сўраб чақирган овозни эшитган. Шу сабабли айнан ким ёрдам сўраётганини билиш мақсадида ушбу уйнинг тўртинчи йўлагидаги хонадонларини кўз тирқишларига қараб, хонадонларни эшитган. Оқибатда хонадонда яшовчиларни қўрқитиб, уларнинг тинчлигини бузган.

Ҳолат бўйича у ИИБ биносига таклиф қилинганида, идорага келишдан бош тортиб, ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармаган.

Суд уни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) ва 194-моддаси 1-қисми (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан айбдор деб топиб, унга нисбатан 5 (беш) сутка маъмурий қамоқ ҳамда БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима жазоси тайинлади.