Миллий рақамли экотизим «Йил бренди» мукофотида совринлар сони бўйича етакчи бўлди. Uzum миллий маркетплейси бир вақтнинг ўзида «Савдо» номинациясида иккита мукофотга сазовор бўлди — эксперт ҳакамлар ҳайъати ва халқ овоз бериши якунлари бўйича.

Шунингдек, ҳакамлар ҳайъати миллий маркетплейсга «IT ва мобил иловалар» тоифасида ва «Йил кашфиёти» махсус номинациясида мукофотлар топширди ҳамда шу билан маркетплейс жамоасининг мамлакатда онлайн савдони ривожлантиришга қўшган ҳиссасини таъкидлади.

Uzum Tezkor ресторан ва дўконлардан тезкор етказиб бериш сервиси 7000 га яқин фойдаланувчи овозини тўплади ва «Етказиб бериш хизмати» номинацияларида очиқ овоз бериш етакчиси бўлди, шунингдек, «Бошқа брендлар» номинациясида томошабинлар ва эксперт ҳакамлар ҳайъатининг иккала мукофотига ҳам сазовор бўлди.

Капиталбанк ҳакамлар ҳайъатининг «2023 йилда Ўзбекистонда молия соҳасида инновацион маҳсулотлар яратишдаги ютуқлари учун» махсус мукофотига сазовор бўлди. Маркетинг ассоциацияси мутахассислари банкнинг рақамли ривожланиш ва оммалаштиришга қўшган ҳиссасини таъкидлаб ўтди.

«Ҳамма биладиган ва севадиган брендлар нафақат маркетинг билан яратилади — бу бутун улкан Uzum жамоасининг иши. Бу йил биз миллионлаб одамларнинг одатларини ўзгартириб, ўзбекистонликларнинг кундалик ҳаётининг бир қисмига айландик. Ҳозир эса Ўзбекистонни Uzum`сиз тасаввур қилиш қийин. Аммо биз учун бу катта саёҳатнинг бошланиши», — деди Uzum бренд директори Анастасия Кудряшова.

18−19 май кунлари Маркетинг ассоциацияси «Йил бренди 2023» мукофоти ғолибларига совринларини топширди. Мукофот ҳар йили мамлакатнинг муваффақиятли брендлари ва самарали маркетинг кампанияларини эътироф этади. Ҳар бир номинацияда ғолибларини эксперт ҳакамлар ҳайъати ва фойдаланувчиларнинг ўзлари очиқ овоз бериш жараёнида танлайди.

Facebook: fb.com/uzummarket
Instagram: @uzum.market
Telegram: t.me/uzum_market

Реклама ҳуқуқлари асосида.