Ўзбекистонда суғурта бозори шаклланганига 30 йилдан ошган бўлса-да, суғурта компанияларига бўлган ишонч даражаси унча баланд эмас. Ўзбекистонда дастлабки рақамли суғурта компанияси ҳисобланган Neo Insurance`нинг суғурта бозорига кириб келиши ушбу вазиятни ўзгартириши мумкин. Рақамлаштириш тенденциялари ва мижозлар талабини яхши англаган ҳолда, «Доимо сиз тарафда» шиори билан компания суғурта хизматлари бозорида ўтган бир йил ичида ўзини ишончли ҳамкор ва новатор сифатида намоён қила олди.

Neo Insurance лицензияси компанияга жисмоний шахслар билан бирга, бизнес фаолиятлари учун ҳам кенг қамровли хизматларни тақдим этувчи барча турдаги суғурталарни амалга ошириш имкониятини беради. Компаниянинг хизматлар ассортименти банк хавфларидан тортиб, космосга учирилаётган ракеталаргача бўлган жуда ҳам кенг диапазонларни қамраб олган.

Хизматлар сифатини назорат қилиш ва доимий равишда ошириб бориш мақсадида ўз фаолиятининг илк кунлариданоқ Neo Insurance кечаю-кундуз мижозларни қўллаб-қувватловчи кўп тилли марказни яратишга инвестиция киритди. Суғурта соҳасида узоқ йиллик иш тажрибасига эга операторларнинг ҳар қандай пайтда ёрдамга тайёрлиги компаниянинг одамларга яқин бўлиш, уларнинг эҳтиёжлари ва хоҳиш-истакларини инобатга олишга интилишини яна бир бор тасдиқлайди.

Шунингдек, марказда мижозларга хизмат кўрсатиш бўйича янги инновацион ёндашув жорий қилинган — бу психологик қўллаб-қувватлаш бўлиб, айниқса, бугунги шиддатли ва стрессга тўла даврда ушбу хизматга бўлган талаб янада ортмоқда.

Муттасил ўз устида ишлаш, мукаммаллик сари интилиш эътиборсиз қолмайди. Мижозларни қўллаб-қувватлаш маркази 2024 йилдаёқ SNS Ratings агентлиги томонидан (uz)ААА даражасида юқори баҳоланиб, мижозларга хизмат кўрсатишда «Аъло» деб топилди, бу эса энг қийин дақиқаларда ҳам компания мижозларнинг ишончли ҳамкори бўла олишидан далолат беради. Neo Insurance мижозлар ҳақида қайғуриш фақатгина молиявий масалалар билан чекланмаслигини яхши тушунади.

Компания ўзининг ноёб IT экотизими орқали ҳар доим бизнес мижозларига қулай суғурта шартларини ва янги босқичдаги хизматларни тақдим этишга интилади. Ушбу IT экотизими Ўзбекистондаги турли хизмат соҳалари, шу жумладан, тиббиёт муассасалари, тижорат банклари, шунингдек, «Электрон ҳукумат» тизимининг рақамли маълумотлар платформаси билан интеграция қилинган.

neo insurance, реклама

Бундай ёндашув мижозларга онлайн форматда янада самарали ва қулайроқ хизмат кўрсатишни таъминлайди.

Ўзбекистондаги рақамли суғурта компанияси сифатида Neo Insurance мижозларга нафақат бутун республика бўйлаб жойлашган 50 дан ортиқ анъанавий офислар, балки электрон суғурта полисларини тақдим этувчи компания веб-сайти ҳамда мобил илова орқали ҳам полисларни расмийлаштириш имкониятини таклиф этади. Шу билан бирга, компания веб-сайти ва мобил иловасида суғурта ҳодисаси бўйича онлайн ариза бериш функцияси ҳам назарда тутилган бўлиб, бу орқали суғурта хизматидан компания офисларига бормай туриб фойдаланиш мумкин.

neo insurance, реклама

Ўзбекистоннинг суғурта соҳасидаги йирик дастурий ишлаб чиқарувчиси ҳисобланган жамоа томонидан тақдим этилган мобил илова инсон омилини минималлаштириб, амалиётлар шаффофлигини кафолатлайди. Шу боисдан, Neo Insurance баъзан ўзини суғурта компанияси эмас, балки суғурта бозорида турли ечимлар таклиф этувчи IT компания деб ҳам атайди.

Бир йиллик фаолияти давомида компания томонидан 350 мингта суғурта шартномаси тузишга эришилди, мингдан ортиқ ўзбекистонликлар эса қийин ҳаётий вазиятларда 2 млрд сўмдан ортиқ суғурта бадалларини олди.

Келтирилган мазкур рақамларнинг ўзиёқ, қолаверса, компания ходимлари ва уларнинг ишига нисбатан шу вақтгача бирон марта эътироз келиб тушмагани Neo Insurance томонидан сифатли хизматлар кўрсатилиши ва компания зиммасидаги мажбуриятларга қатъий риоя қилишини яна бир карра исботлайди.

Ўзининг бир йиллик фаолиятини нишонлар экан, Neo Insurance ривожланишда ва ўз мижозлари учун кўрсатиладиган хизматлар қамровини янада кенгайтиришда давом этмоқда. Компания ўз олдига инновацияларни жорий қилган ҳолда Ўзбекистон суғурта бозорини янада ривожлантириш ва суғуртага нисбатан ишонч даражасини ошириш сингари улкан мақсадларни қўйган. Келгуси йилда ҳам Neo Insurance Corp АЖ суғурталаш ва қайта суғурталаш хизматлари таклифини кенгайтириш бўйича саъй-ҳаракатларини давом эттиради, сунъий интеллект ва катта ҳажмдаги маълумотлар таҳлилидан фойдаланган ҳолда, замонавий дастурий ечимларни жорий қилиш орқали мижозлар ва ҳамкорлар учун жаҳон стандартлари даражасида хизматлар сифати, ишончлилиги ва тезкорлигини яхшилашга интилади.

Neo Insurance — бу суғурта бозорида гегемон бўлишга уринаётган компания эмас, балки асосий мақсади ҳар қандай вазиятда ҳам ишончли ҳимоя ва қўллаб-қувватлашни таъминловчи ҳамда «халқ бренди» бўлиб, Ўзбекистонда яшаётган ҳар бир инсон ҳаётининг ажралмас қисмига айланишни ният қилган янги авлод суғурта компаниясидир.

Neo Insurance уни қўллаб-қувватлаб келаётган барча-барчага алоҳида миннатдорчилик билдиради, зеро, компаниянинг бош мақсади ҳам мижозларга ҳар қандай ҳолатда таянч бўлиш ва ишончли ҳимояни кафолатлашдир.

Телефон: (+998) 71−202−55−66.

Сайт: neoinsurance.uz
Facebook: fb.com/neoinsurance.uz
Instagram: @neoinsurance.uz
Telegram: t.me/neo_insurance_corp

Реклама ҳуқуқлари асосида.