Фестиваль асосий мавзуси: «Замонавий технологиялар экологияга қандай ёрдам бериши мумкин?». Фестивалнинг бош ҳомийси ва ташкилотчиси Ўзбекистондаги етакчи IT-компаниялардан бири бўлган RealSoft ҳисобланади.

it-eco-fest

Фестиваль ташкилотчилари IT Community of Uzbekistan, NOTFROM ижодий бюроси, Wasteless эко-стартапи, у Coca-Cola компанияси ҳамкорлигида ташкил этилди. Шунингдек, Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги кўмагида ўтказилди.

it-eco-fest

Фестивалнинг биринчи куни Тошкент вилоятидаги Astrum академиясида бўлиб ўтди. Ташриф буюрувчилар учун RealSoft компанияси томонидан «Ўзбекистон» меҳмонхонаси автотураргоҳидан бепул трансфер ва Coca-Cola компанияси ва Coozin томонидан кофе-брейк ташкил этилди.

it-eco-fest

Фестиваль Sugar Theatre`нинг ноодатий перфоманси билан бошланди. Кейин эса ташкилотчилар томонидан экология ва IT бўйича кириш сўзлари тингланиб, панель муҳокамалари бўлиб ўтди. Ёш мутахассислар ва стартаплар учун IT-зоналари ташкил этилди. Шунингдек, фестивалнинг расмий ҳамкори Coca-Cola компанияси томонидан экология ҳақидаги фильмлар намойиши ва чилл-зоналар ташкил қилинди.

Фестивалнинг биринчи кунидаги асосий воқелик Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 45 млн сўмлик соврин жамғармасига эга ҳакатон ташкил қилгани бўлди. Унда «Замонавий технологиялар экологияга қандай ёрдам бериши мумкин?» мавзусида лойиҳалар қабул қилинди. Ҳакатонга жами 54 та таклиф келиб тушди. Улардан фақатгина 25 таси питчинг босқичига етди.

it-eco-fest

Иштирокчилар томонидан танлов комиссияси аъзоларига лойиҳаларнинг беш дақиқалик тақдимоти ўтказилди. Тақдим этилган лойиҳалар танлов комиссиясининг ҳар бир аъзоси томонидан алоҳида ҳамда жамоавий тарзда ўрганиб чиқилиб, муҳокама қилинди ва баҳоланди. Унга кўра:

  • 3 — ўрин: Динора Асаматова Tegermon лойиҳаси учун 10 млн сўм;
  • 2 — ўрин: Озодбек Ҳошимов Anonymous лойиҳаси учун 15 млн сўм;
  • 1 — ўрин: Шерзодбек Умаралиев Camu Tech лойиҳаси учун 20 млн сўм миқдоридаги пул мукофотлари билан тақдирландилар.

Шунингдек, биринчи ўринни эгаллаган Camu Tech лойиҳасини амалга оширишда RealSoft компанияси ўз ёрдамини кўрсатади.

it-eco-fest

Фестиваль доирасида маъруза ва мунозаралар, ҳамкорлар томонидан совғалар ҳамда интерактив ўйинлар бўлиб ўтди.

Маърузалар давомида RealSoft компанияси бош директори Ҳикматилло Насруллоев янги «Яшил олам», «Яшил тўлов» ва Eco Cervice тизимлари ҳақида маълумотлар берди.

Кун давомида ташриф буюрганлар учун DJ SKIT томонидан ёқимли мусиқалар янграб, кечки соатларда эса Yoshblond ва Vox томонидан қизиқарли концерт дастури бўлиб ўтди.

5 май куни ёмғирли ҳаво бўлишига қарамай, фестиваль кўтаринки кайфиятда бошланди. Central Park`да ташриф буюрувчилар фотосуратлар кўргазмаси, NOTFROM ижодий бюроси жамоаси томонидан экология мавзусидаги арт инсталляциялар намойиши, маҳаллий эко брендлар ва Swop эко-ярмаркаси, маҳорат дарслари ва болалар зоналари, 1Fit томонидан ташкил этилган спорт зонасида йога ва стол теннис машғулотлари, Coca-Cola компанияси томонидан фильмлар намойиши ва чилл-зона ҳамда ТБС банки томонидан фото-зона нуқталаридан баҳраманд бўлди.

it-eco-fest

Central Park`да ташкил этилган IT-зонада IT Community of Uzbekistan, ITPU, Collabrium Coworking Centre ва фестиваль бош ҳомийси RealSoft IT-компанияси томонидан интерактивлар намойишлари бўлиб ўтди.

Фестивалда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва RealSoft компанияси билан ҳамкорликда жамоат жойларида қолдирилган пластик идишлар, тамаки қолдиқлари ҳамда органик ва ноорганик чиқиндиларни сотиб оладиган Eco Robot ақлли қутиларининг тақдимоти ҳам ўтказилди.

Фестиваль кечки соатларда эса боғнинг асосий саҳнасида ISl, Alinur, Nikina, Bu Qala, COC ва Konsta каби таниқли ижодкорларнинг мега концерт дастурига уланиб кетди.

IT ECO FEST ташкилотчилари:

  • фестивалнинг бош ҳомийси ва асосий ташкилотчиси RealSoft IT-компанияси:
  • Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги;
  • IT Community of Uzbekistan;
  • Notfrom ижодий бюроси;
  • Coca-Cola компанияси;
  • Wasteless эко-старапи.

IT ECO FEST`нинг расмий ҳамкорлари:

  • Соса-Соlа;
  • TBC Bank Uzbekistan;
  • 1Fit.

IT ECO FEST ҳамкорлари:

  • ITPU;
  • Collabrium Coworking Centre;
  • Astum Academy;
  • Central Park Tashkent;
  • Fujifilm.

IT ECO FEST ахборот ҳамкорлари:

  • We Project Media;
  • The Tach;
  • «Город 24 Ташкент».

Реклама ҳуқуқлари асосида.